Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2006 й. 2-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.01.2006 й.

N 2



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Республика комиссиялари ва кенгашлари фаолиятини тартибга

солиш тўғрисида" 2005 йил 6 ноябрдаги ПФ-3675-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида" 2005 йил 6 ноябрдаги ПФ-3675-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 14 январдаги 21-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 1 апрелдаги 169-сон қарорига илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 4 январдаги

2-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 26 июлдаги 362-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 42-модда):

3-банд чиқариб ташлансин;

2-иловада:

а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Мазкур Низом "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Корхоналар банкротлиги ва санацияси механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 23 июлдаги ПФ-2342-сон Фармонига мувофиқ банкротлик белгиларига эга бўлган корхоналарни соғломлаштириш ҳамда уларнинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида ўтказиладиган суддан олдин санациялаш масалаларини тартибга солади";

б) 7-банднинг саккизинчи хатбошидаги "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари "Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин";

в) 10-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳайъати қарорига кўра Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармасидан таркибий ўзгартириш дастурларини амалга ошириш учун тасдиқланган лимитлар ва сметалар доирасида маблағларни мақсадли ажратиш";

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Санация ҳисоб рақами иш тартиби белгиланган тартибда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади";

г) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Устав фондида давлат улуши бўлган объектларни санациялаш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг ҳайъати қабул қилади";

д) 13-банднинг биринчи ва иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг санациялаш ёки давлат маблағларини жалб қилиш тўғрисидаги мурожаатномаси Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига берилади.

Қарздор корхона санациялаш тўғрисида мурожаат қилганда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади";

е) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳамда корхонани молиявий соғломлаштиришнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳайъати билан келишилган бизнес-режаси асосида санациялаш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Корхонага нисбатан судгача санациялаш муддатида мажбурий тўловларни тўлаш, илгари берилган давлат кредитларини қайтаришни кечиктириш ва (ёки) уларни бўлиб-бўлиб тўлаш, шунингдек ҳисобланган пеня ва жарималарни ҳисобдан чиқариш шаклида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш зарурати бўлганда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг қарори қарор қабул қилиш учун Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссиясига юборилади";

ж) 15-банддаги "Қўмита" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин";

з) 16-банднинг иккинчи хатбошидаги "Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тақдимномасига кўра Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари "Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳайъати" сўзлари билан алмаштирилсин".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 31-модда):

а) 1-банднинг биринчи хатбошидаги "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарори асосида" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тақдимномасига кўра" сўзлари билан алмаштирилсин";

б) 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "1999 йил 20 августдаги 397-сон" сўзлари "2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон" сўзлари билан алмаштирилсин";

учинчи хатбошидаги "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин";

тўртинчи хатбошидаги "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин";

в) 4-банднинг биринчи хатбошидаги "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳайъатининг" сўзлари билан алмаштирилсин";

г) 1-илованинг 1-банди биринчи хатбошидаги "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳайъатининг" сўзлари билан алмаштирилсин".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 84-модда) билан тасдиқланган Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) 4-банд "а" кичик бандининг тўртинчи хатбошидаги "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-банд "а" кичик бандининг тўртинчи хатбошидаги "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 6-банд "а" кичик бандининг учинчи хатбошидаги "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 24-банд "а" кичик бандининг тўртинчи хатбошидаги "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 25-банд "а" кичик бандининг иккинчи хатбошидаги "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 24-иловада:

"Асқаров М.А. - Давлат мулки қўмитаси раиси, кенгаш раисининг ўринбосари" сўзлари "Саидова Г.К. - Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси, кенгаш раисининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ҳасанов Н.Х. - Давлат мулки қўмитаси раисининг ўринбосари, кенгашнинг масъул котиби" сўзлари "Абдурашидов А.А. - Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, кенгашнинг масъул котиби" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 1-сон, 2-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 йил, 1-сон, 1-модда