Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2000 й. 315-сон "Бозорлар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

?ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.2000 й.

N 315


БОЗОРЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Бозорларда савдони ташкил этишни такомиллаштириш, хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш ва сотувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш, бозорларнинг моддий негизини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда:

савдо жойи берилганлиги ва бозорлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун патта тўлови тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияларни ҳисобга олиш ва уларни беришнинг янги тизимини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин, белгиланган тартибда тасдиқласин ва 2000 йилнинг 1 октябригача амалга киритсин, бунда уларни бир хиллаштириш, рақамлаш ва қатъий ҳисобда турадиган бланкалар сифатида ҳисобини юритишни назарда тутсин.


3. Белгилансинки:

бозор бошқаруви раиси (директори) патта тўловлари тўлиқ ундирилиши ва белгиланадиган прогноз кўрсаткичларига мувофиқ тегишли маблағларнинг туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига ўтказилиши учун шахсан жавоб беради;

туманлар ва шаҳарлар бюджетларига даромадлар тушуми прогнози икки ой давомида кетма-кет бажарилмаган тақдирда бозор бошқаруви раиси (директори) қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилган ҳолда эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

бир ой муддатда бозорларда Давлат солиқ хизмати органларининг таянч пунктларини ташкил этсин;

бир ҳафта муддатда таянч пунктлари тўғрисидаги низомни тасдиқласин, унда инспекторлар сони нормативи, уларни ҳар 3 ойда алмаштириш, йиғимлар тушуми тўлиқлиги учун жавобгарлик даражасини назарда тутсин.

Белгилансинки, Давлат солиқ хизматининг кўрсатиб ўтилган таянч пунктлари штатига кирмайдиган мансабдор шахсларининг бозорлар фаолияти устидан назорат қилиши тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тўсатдан ўтказиладиган назорат текширишлари бундан мустасно.


5. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари:

бозорлардан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тушадиган даромадларнинг тўлиқлиги;

бозорлар ҳудудида юридик ва жисмоний шахсларга савдо фаолиятини амалга ошириш учун ва Давлат солиқ хизмати органлари ходимларига назорат функцияларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилиши учун жавоб берадилар.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда 2001 йил 1 январгача бўлган муддатда бозорларнинг таъсис ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорларнинг фаолиятини ва уларни бошқаришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 5 мартдаги 82-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг айрим карорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 8, 50-модда.