Февраль ойида экспертларнинг материаллари сиз учун фойдали бўлади:
2026 йилда ijara.soliq.uz сайтида қўшимча келишувни қандай рўйхатдан ўтказиш мумкин (қадамма-қадам йўриқнома)
Кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаларига қўшимча келишувларни ijara.soliq.uz сайтида «Қўшимча келишув» тугмаси ёрдамида рўйхатдан ўтказиш мумкин.
Аниқ нима қилиш кераклигини buxgalter.uz сайтида ўқинг:
Муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Қўшимча келишувни ижарага берувчи рўйхатдан ўтказади. Қуйида қадамма-қадам кўрсатмалар берилган:
1) ijara.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетда «Ижара шартномалари рўйхати»ни очинг;
2) тасдиқланган чиқувчи ҳужжатлар рўйхатидан қўшимча келишув тузилган шартномани рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани топинг ва «Кўриш» тугмасини босинг:
3) гувоҳнома остида «Қўшимча келишув» тугмасини босинг;
4) қалқиб чиқувчи ойнадаги «Ўзгартиришлар киритиш» шаклини тўлдиринг:
- «ижара бошланиш санаси» устунида – қўшимча келишув амал қилишни бошлайдиган санани кўрсатинг. Бунда очиладиган тақвим жорий тақвимдан аввалги саналарни танлаш имконини беради:
- «Ижаранинг тугаш санаси» устунида ижара шартномаси амал қиладиган санани танланг. Бу ерда фақат жорий санадан кейинги саналарни танлашингиз мумкин:
- «Ижарага бериладиган майдон» устунида қўшимча келишувни ҳисобга олган ҳолда ижарага бериладиган майдонни кўрсатинг;
- «тўлов тури» устунидан «UZS» ёки «БҲМ»ни танланг;
Эътибор беринг
Агар «БҲМ»ни кўрсатсангиз, ДСХО ахборот тизимлари ҳисоб-китобларда «БҲМ ставкасини «Ойлик тўлов» устуни қийматига кўпайтириш» формуласини қўллайди.
- «Аввалги сумма» устунида қўшимча келишув тузилгунга қадар шартнома суммаси автоматик тарзда акс эттирилади;
- «Ойлик тўлов» устунида қўшимча келишувни ҳисобга олган ҳолда ойлик ижара тўлови суммасини кўрсатинг;
- «Тўловнинг умумий суммаси» устунида қўшимча келишувни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланган шартнома суммаси автоматик тарзда акс эттирилади;
5) «Тасдиқлаш» тугмасини босинг, «Шартнома тасдиқлаш учун юборилди» хабари чиқади. Қўшимча келишув тақдим этилган ташкилот (ижарага олувчи) уни тасдиқлаши керак.
Қўшимча келишув ижарага олувчи томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб солиқ органларининг ахборот тизимлари ҳисоб-китобларда ижара шартномангизни ушбу ҳужжатни ҳисобга олган ҳолда қабул қилади.
Дастлабки солиқ ҳисоб-китобини қандай кўриш мумкин
Ушбу хизматда янги функция – тасдиқланган чиқувчи ҳужжатлар рўйхатида «Солиқнинг дастлабки ҳисоб-китоби»ни кўриш функцияси пайдо бўлди.
Катакни босинг, йилни танланг ва «Ҳисобланган солиқни кўриш» тугмасини босинг
Натижада сиз жисмоний шахснинг кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадларидан олинадиган даромад солиғининг дастлабки ҳисоб-китобини кўришингиз мумкин:
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()
