Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
1 апрелдан бошлаб E-aktiv да ТМЗларнинг 4 тоифаси ҳаракати акс эттирилади
1 апрелдан бошлаб «E-aktiv» дан мажбурий тартибда фойдаланиш талаби цемент, шиша, тахта ва пахтага татбиқ этилади. МХИК рўйхати ва сервис билан ишлашга оид йўриқномаларни buxgalter.uz да ўқинг:
ТМЗнинг 4 та «тажриба» тоифаси учун МХИК рўйхатини бу ерда юклаб олиш мумкин:
- МХИК рўйхати (шиша, цемент, тахта, пахта).
Мавзуга оид йўриқномалар кўрсатилган фойдали материаллар:
- «Е-актив» тизимида ишни нимадан бошлаш керак ва бухгалтер нуқтаи назаридан қандай камчиликларга йўл қўйилган;
- Е-aktiv тизимида нималар ўзгарди;
- ЭҲФда МХИК ва штрих-код бўйича маълумотлар қандай тўлдирилади.
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг ахборот хатига мувофиқ 2023 йил 1 октябрдан бошлаб сервисдан фойдаланиш барча тоифадаги товарлар бўйича мажбурий бўлади.