E-aktiv
Материал санаси 05.07.2024
2024 йил 4 июль куни соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси тадбиркорлари билан очиқ учрашувда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод КУДБИЕВ бир нечта муҳим баёнотлар қилди. Хусусан – E-aкtiv долзарб эмаслиги, у энди бўлмаслиги ҳақида. ... 

Материал санаси 14.03.2023
Ҳукуматга E-aktiv ахборот тизимида операцияларни ихтиёрий равишда акс эттириш муддатини 2024 йилнинг 1 январига қадар узайтириш тўғрисида таклиф киритилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди. ... 

Материал санаси 06.03.2023
Аввалбошдан ушбу материал етилиб бораётган муаммоларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган. Материалда 595-сон ВМҚга мувофиқ 1 мартдан Е-aktiv тизими ишга туширилиши лозим бўлганлиги, лекин бунга регулятор ҳам, солиқ тўловчилар ҳам, тизим ҳам тайёр эмаслиги ҳақида айтилган. Ҳозир фақат амалда ТМЗ бўйича функционал ишлаётганлиги маълум қилиниши керак. Ушбу тизимда қадамма-қадам йўриқнома ёки бошқа бирор-бир йўриқномалар берилмаган. Бироқ мақола берилганидан кейин – шу куннинг ўзидаёқ кечки пайт – регулятор оқилона қарорни қабул қилишга – тизимни созлаш ва уни бухгалтерларга ўргатиш даврини узайтиришга тайёр эканлиги маълум бўлган. Биз Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Нодир МУХАММАДОВ ва «Норма» эксперти Эльвира ЖИЛЬЦОВА тушунтиришларини ўқувчилар учун очиқ қолдирдик. Тушунтиришлар Е-aktiv билан танишувни бошлашга тайёр шахсларга кўмакдош бўлади: ... 

Материал санаси 05.04.2022
2022 йил 1 апрелдан бошлаб «E-aktiv» сервисидан мажбурий тартибда фойдаланиш талаби цемент, шиша, тахта ва пахтага татбиқ этилади. Бу ишлаб чиқаришдаги – бетон, темир-бетон буюмлари, алюминий ромлар, бруслар ва бошқа материалларга тааллуқлими? Ёки E-aktiv дастуридан фойдаланилиши мажбурий бўлган мазкур материаллар бўйича МХИКнинг алоҳида рўйхати чиқариладими? Ушбу долзарб саволга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз Хошимов жавоб берди: ... 

Материал санаси 04.04.2022
1 апрелдан бошлаб «E-aktiv» дан мажбурий тартибда фойдаланиш талаби цемент, шиша, тахта ва пахтага татбиқ этилади. МХИК рўйхати ва сервис билан ишлашга оид йўриқномаларни buxgalter.uz да ўқинг: ... 

Материал санаси 17.01.2022
Давстатқўм 2022 йил 1 январь ҳолатига асосий фондларни қайта баҳолаш индексларини эълон қилди - биз ҳар йил январда ушбу хабарни ўқишга кўникканмиз. Бу бухгалтер учун 2022 йилда нимани англатади ва бундай қайта баҳолаш корхонанинг солиқ ҳисобига таъсир этадими? Бу ҳақда buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Эльвира ЖИЛЬЦОВА сўзлаб берди: ... 

Материал санаси 07.01.2022
22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚ барча ҚҚС тўловчилар ва давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган корхоналарга тизимда ишлаш мажбуриятини юклайди. 28 декабрь куни ДСҚ 2022 йил 1 июлга қадар “Е-aktiv тизимидан тўлақонли фойдаланмаганлик” учун жарима солинмаслигини маълум қилган. Бироқ бухгалтерлар ғайратли бўлишлари ва тизимда фаол ишлашни бошлашлари лозим. Мутахассислар Е-aktiv тизимида ишлашда нимага дуч келишларини “Норма” эксперти Эльвира ЖИЛЬЦОВА умумлаштирди: ... 

Материал санаси 29.12.2021
2022 йил 1 июлга қадар “E-aktiv” ААТдан тўлақонли фойдаланмаган солиқ тўловчиларга таъсир чоралари қўлланилмайди. Бунда дастурда ҳисобга олиш 2022 йил 1 январдан мажбурий бўлади. ДСҚ ушбу ресурсни жорий этишнинг бошқа тафсилотларини ҳам аниқлаштирди. ... 

Материал санаси 02.12.2021
ДСҚ расмий ахборот тақдим этди, унга кўра: 1) ноябрь ойи учун ЭҲФни тақдим этиш муддати 2021 йил 20 декабрга қадар узайтирилди; 2) E-aktiv ўлчов бирликларининг МХИКка боғланиши ва ҚҚС тўловчиларнинг гувоҳномаси автоматик тарзда тўхтатилиши босқичма-босқич қўлга қўйилади. Хусусан: ... 

Материал санаси 29.11.2021
ДСҚ товарларга (хизматларга) базавий шартли ўлчов бирликларини боғлашни жорий қилишни 2022 йил 10 январга кўчирди. Тизимни ишга туширгандан кейин у ишга халақит бермаслиги учун фойдаланиш зарур бўлган вақт пайдо бўлди. Асосий вазифа - тизимда сизнинг бизнесингизга тўлиқ жавоб берадиган мос ўлчов бирликлари тизими пайдо бўлиши керак. ... 

Материал санаси 25.11.2021
Кўп ишлаб чиқарувчилар товарни тортиб, қуйиб ёки метражда эмас, балки қадоқланган ҳолда реализация қилишади. Сотиладиган товар сонини улар шу пайтгача қадоқлар сони билан ўлчашган. Бугун ҳар бир МХИКга ўзининг ўлчов бирлиги - вазни, узунлиги, ҳажми ва ҳ.к. боғланган. Товарни қадоқда (қутида, флаконда ва ҳ.к.да) сотишни давом эттириш учун ДСҚнинг “Қадоқни шакллантириш бўйича хизмат” янги сервисидан фойдаланинг. ... 

Материал санаси 23.11.2021
Бухгалтерлар фақат 2022 йил 1 январдан бошлаб Е-aktiv портали билан тўлақонли ишлашлари мумкин (ва шарт). Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ҳозирданоқ бунга тайёрланиш зарур деб ҳисоблайди. ...