Агар хатони аниқлаган бўлсангиз, E-ijaraда ўзгартиришлар қандай киритилади (қадамма-қадам йўриқнома)

preview

Ижара шартномасини рўйхатдан ўтказишда хатога йўл қўйилган бўлиб, у дарҳол аниқланмади. Бу ҳолда E-ijaraда шартномани ҳисобга қўйиш тўғрисида гувоҳномага қандай тузатиш киритилади? 

Buxgalter.uz функционални синаб кўрди ва қадамма-қадам йўриқномани тайёрлади:

 

 

Ҳисобга қўйилган шартнома гувоҳномасига ўзгартиришларни ижарага берувчи киритади:

  1. Ijara.soliq.uz сайтига киринг.
  2. “Ижаралар рўйхати”га босинг ва қўшимча келишув тузилган шартномани топинг.
  3. “Ҳужжатлар” устунида “Кўриш”га босинг.
  4. Ҳисобга қўйилган шартнома тўғрисида очилган гувоҳнома остида курсорни “Ўзгартириш” тугмасига олиб боринг ва пайдо бўлган ойнада “Ҳа” тугмасига босинг.
  5. Очилган шаклнинг “Киритиладиган ўзгартиришлар” бўлимида эски маълумотлар ўрнига қўшимча келишувдан келиб чиқадиган янги маълумотларни киритинг. Ижаранинг бошланиш ва тугаш саналарига, ижарага берилаётган майдонга ва ҳар ойлик ижара ҳақига тузатиш киритиш мумкин. Изоҳда ҳужжатнинг реквизитларини ва маълумотларга тузатиш киритиш асосларини кўрсатинг.
  6. “Тасдиқлаш”га босинг.
  7. ЭРИ паролини киритинг. Экранда “Шартнома ўзгартирилди” хабари пайдо бўлади.
  8. Ҳисобга қўйиш тўғрисида гувоҳномани очиб, киритилган ўзгартиришларни текширинг.

 

Ижарага олувчи ўзгартиришларни тасдиқлаши керакми

Ўзгартиришлар киритиш тартиб-таомили мазкур ҳолда буни назарда тутмайди. Бундан ташқари, тизимнинг ҳеч қаерида шартномага ўзгартиришлар киритилганлиги тўғрисида ёзув қолмайди.

Шартномани бекор қилиш ҳоллари истисно ҳисобланади - бекор қилингандан кейин шартнома тарихида белги қолади.

Эслатиб ўтамиз, E-ijara – бу фақатгина кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини ҳисобга қўйиш жойи. Битим тарафлари ва учинчи шахслар ўртасида юзага келган низо ва эътирозларни кўриб чиқишда шартнома ва унга тузилган қўшимча келишувнинг асли маълумотларнинг бирламчи манбаси бўлиб хизмат қилади.

 

Олег Гаевой тайёрлади

 

 



E-ijara E-ijara E-ijara /uz/publish/doc/text178454_ijara_shartnomasiga_qushimcha_kelishuv_tuzilsa_e-ijara_da_uzgartirishlar_qanday_kiritiladi_yuriqnoma