Агар корхона картотекада бўлса, ЭРИ учун қандай ҳақ тўлаш мумкин

preview

Агар корхона картотекада бўлса, ЭРИ учун қандай ҳақ тўлаш мумкин 2-сон картотекага “маҳкам” ўрнашиб олган корхонада юридик шахс ЭРИнинг амал қилиш муддати ўтди. Уни узайтириш учун ҳақ тўлаш керак, акс ҳолда ҳисоботларни қандай топшириш мумкин? Бироқ юридик шахс буни фақат пул ўтказиш йўли билан амалга ошириши мумкин. Бундай вазиятда бухгалтер қандай йўл тутиши лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан МБнинг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бош мутахассиси Бахтиёр АБДУЛЛАЕВ тушунтирди:

 

- ЭРИни узайтириш масаласини сертификатнинг амал қилиш муддати ўтишигача кечиктириш мумкин эмас. Айниқса – қарзга ёки уларни юзага келишининг катта хавфига эга мураккаб молиявий аҳволга эга корхоналар учун. Агар шу даврда ҳисобварағингизга тушумлар тушишига ишончингиз бўлса, бу ҳақда амал қилиш муддати тугашидан камида бир ой олдин қайғуришни бошлаш керак. Агар бундай ишонч бўлмаса, янада эртароқ ишга киришиш лозим. 

 

2-сон картотека мавжуд бўлганда бевосита ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолияти билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун тўловлар навбатдан ташқари амалга оширилади . Бундай харажатлар жумласига юридик шахснинг ЭРИни узайтириш ҳам киради. 

 

Банкка ариза ва мазкур кечиктириб бўлмайдиган тўлов миқдори ҳисоб-китоби билан мурожаат қилинг. Агар, ЭРИни узайтиришдан ташқари, сизда бошқа кечиктириб бўлмайдиган харажатлар мавжуд бўлса, банк ушбу мақсадлар учун асосий ҳисобвараққа олдинги ой мобайнида келиб тушган тушумнинг муайян фоизини ўтказиши мумкинлигини ёдда тутинг. Бундан устувор тўловларни танлашга тўғри келади.

Хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятининг хусусияти ва бевосита ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ харажатларни, шунингдек алоҳида муҳим объектларни қўриқлаш бўлинмалари хизматлари учун  харажатлардан келиб чиқиб, зарур харажатлар рўйхатини ўзлари аниқлашади. Ушбу кечиктириб бўлмайдиган навбатдан ташқари харажатлар:

  • ҳисобварақ эгасининг аризасига биноан – фақат асосий ҳисобвараққа олдинги ой мобайнида келиб тушган барча тушумнинг 5%игача миқдорида;
  • алоҳида муҳим объектларни қўриқлаш бўлинмалари хизматларидан фойдаланувчилар учун (Вазирлар Маҳкамасининг рўйхати бўйича) - асосий ҳисобвараққа олдинги ой мобайнида келиб тушган тушумнинг 6%игача миқдорида.

Банк ходими аризани қабул қилишдан олдин уни текширади ва зарурат бўлганда, хатони қандай тузатишни айтиб беради.

Агар муаммолар юзага келса, Марказий банкнинг ишонч телефони орқали мурожаат қилинг:

(71) 200-00-44.

Ёдда тутинг: 2-сон картотека мавжуд бўлганда харажатлар юзасидан тўловни амалга ошириш имкониятини олиш муддати ариза ва ҳисоб-китобни топшириш муддатига тўғридан-тўғри боғлиқ.

Ариза ва ҳисоб-китобни топшириш муддати

Сиз ҳисобварақдан тўловни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўладиган муддат

Ойнинг 1–10 санаси

Ойнинг 11 санасидан кейин

Ойнинг 10–20 санаси

Ойнинг 21 санасидан кейин

Ойнинг 20–30 (31) санаси

Ариза топширилган ойдан кейинги ойнинг 3 санасидан кейин

Олег ГАЕВОЙ

ЭҲА ЭҲА ЭҲА /uz/publish/doc/text160722_agar_korhona_kartotekada_bulsa_eri_uchun_qanday_haq_tulash_mumkin