Автотасдиқланган ҳисобварақ-фактурани қандай фарқлаш мумкин

preview

1 ноябрдан бошлаб 489-сон ВМҚга 2-илованинг 63-бандида назарда тутилган, контрагент томонидан кўриб чиқилмаган ҳисобварақ-фактураларни автотасдиқлаш ишга туширилди. Лекин кўриб чиқилмаган ЭҲФлар ҳали ҳам кўп.

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ бош мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ тушунтирди.

- Ҳар бир аниқ ҳолатда нима рўй бергани юзасидан жавоб бериш учун аниқ ҳисобварақ-фактурани кўриб чиқиш зарур. Қуйидагиларни назарда тутинг:

  • мазкур функционал фақат 1 ноябрдан кейин тақдим этилган ЭҲФга нисбатан ишлайди. Анча олдинги ЭҲФ бўйича масалани тартибга солиш тадбиркор ва унинг контрагентининг вазифаси бўлиб қолади;
  • тизим ЭҲФни кўриб чиқиш учун берилган 10 кунни – у жўнатилган (тақдим этилган эмас) санадан эътиборан ҳисоблайди.

Жўнатиш куни ҳисобварақ-фактура контрагентда кўриб чиқишда бўлган биринчи кун ҳисобланади. Агар ҳисобварақ-фактурани тасдиқлашнинг сўнгги куни дам олиш кунига тўғри келса, у дам олиш кунидан кейинги биринчи иш кунига кўчирилади.

Жўнатиш, тасдиқлаш ва рад этиш саналари ЭҲФ тизимида ҳар бир ҳисобварақ-фактурада – электрон ҳужжатда у билан ЭРИ ёрдамида ҳаракатларни амалга оширгандан (жўнатиш, қабул қилиш, рад этиш) кейин пайдо бўладиган тўғрибурчакда кўрсатилади;

  • ҳисобварақ-фактура жўнатилган пайтдан эътиборан 10 кун ўтгач, сотувчида “Бекор қилиш” тугмасини, сотиб олувчида эса  - “Рад этиш” тугмасини босганда ҳеч нарса рўй бермайди. Бундай ҳисобварақ-фактураларда фақат “Қабул қилиш” тугмаси ишлайди. Яъни  белгиланган муддатларда кўриб чиқилмаган ҳисобварақ-фактуранинг ўзи билан кўзга кўринарли ҳеч қандай ўзгаришлар рўй бермайди. Тизимдаги фаол тугмалар бўйича мўлжал олиш мумкин”.

 Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text165100_avtotasdiqlangan_hisobvaraq-fakturani_qanday_farqlash_mumkin