Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бир томонлама ЭҲФни 5 санагача қандай шакллантиришлари керак

preview

2022 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисоботни ҳар ойда топширадилар. ДСҚ Ҳисоб-китобнинг янги шаклини эълон қилди. У қўлда тўлдириладиган минимал сатрлар билан автоматик тарзда шакллантирилади. Бунда бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактуралар сони ошди, Ҳисоб-китобда хатолар бўлмаслиги учун уларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасига қадар тақдим этишга улгуриш зарур. 

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

 

– “Бу борада ДСҚ видеоқўлланма эълон қилди ва шахсий кабинетларга хабарнома йўллади.

ДСҚ 2022 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳар ойда - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 санасига қадар ҳисобот топширишларини эслатиб ўтади .

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг янги шаклларида қўлда тўлдириладиган сатрлар сони минималлаштирилган. Шакл, асосан, қуйидаги тизимлардан маълумотлар асосида автоматик тарзда тўлдирилади:

  • ЭҲФ;
  • онлайн-НКМ;
  • маркетплейс;
  • БЮД.

Бунда солиқ тўловчи тақдим этиши шарт бўлган бир томонлама ЭҲФ сони ошди. Энди реализациядан ташқари даромаднинг ҳар бир тури бўйича алоҳида бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш зарур.

Агар илгари солиқ тўловчилар ушбу мезонлар бўйича 3 ойда 1 марта якун чиқариб, уларни бевосита Ҳисоб-китобга киритишган бўлса, энди улар буни ҳар ойда - 5 санага қадар амалга оширишлари - ва бир томонлама ҳисобварақ-фактура тақдим этишлари зарур.

Шу муносабат билан ҳисобварақ-фактуралар шаклларига ўзгартиришлар киритилган. Бироқ, афтидан, тўлдириш чоғида бухгалтерлар яна мураккабликларга дуч келишади, сабаби бу билан қандай ишлаш тўлиқ ойдинлаштирилмаган.

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга ҳали ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаган. Шу боис, бир томонлама ЭҲФларнинг янги шаклларига Низомнинг 59-бандида назарда тутилган норма қўлланилиши ноаниқдир. Бироқ, умумлаштирилган ҳолдаги бир томонлама ЭҲФларни расмийлаштиришнинг бошқа нормалари мавжуд эмаслиги боис, биз фақат шу бандга таянишимиз керак.

Эслатиб ўтаман: умумлаштирилган ҳолдаги бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактура товарлар (хизматлар) реализация қилинган календарь ойнинг охирги кунидаги санадан кейинги ойнинг 5 кунига қадар шакллантирилади. Бу  сизда атиги 3 кун қолганлигини англатади! Шошилинг!

Реализациядан ташқари даромадлар учун умумлаштирилган ҳолдаги бир томонлама ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда “бошқа даромадлар” шаклини танланг.

МХИК устунларини тўлдиришда ўзига хос хусусиятлар мавжуд - бу ерда сонларда МХИК йўқ. Уни тўлдиришда тушувчи йўл-йўриқдан ушбу даромад турини танланг (масалан - фоизлар, дивидендлар, тикланган харажатлар суммаси ва ҳ.к.).

Бундай ЭҲФлар қандай расмийлаштирилишини ДСҚ йўлланган хабарномада тушунтиришга ҳаракат қилган. Бироқ матнда талай хатолар мавжуд, айрим жойларида фикр аниқ ифодаланмаган.

Мисол учун, хабарномада СКнинг 463-моддаси 8-қисмига ёки СКнинг 463-моддаси 6-қисмининг 1, 2, 3 ва 4-бандларига ҳавола бор. Бироқ Солиқ кодекси матнида бундай қисмлар мавжуд эмас, шу боис хабарнома муаллифлари нима демоқчи бўлганлари тушунарсиздир.

Бу янгилик бўлганлиги ва уни қўллаш амалиёти йўқлиги сабабли, мавжуд матн бўйича солиқчиларнинг фикрини тушунишга уринмайман. Ҳеч бўлмаганда вақт керак бўлади.

ДСҚ ушбу янгиликларнинг жорий қилиниши муносабати билан  норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга имкон қадар тезроқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мақсадга мувофиқдир. Ушбу тартиб-таомил тез бўлмаслиги боис, ДСҚ шахсий кабинет орқали йўлланган хабарнома матнини ўзгартириши ва уни ўз ресурсларида эълон қилиши ниҳоятда муҳимдир”.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text178360_aylanmadan_olinadigan_soliq_tulovchilar_bir_tomonlama_ehfni_5_sanagacha_qanday_shakllantirishlari_kerak