Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ДСҚ ўлчов бирликларини қандай қўллашни тушунтирди
Солиқ идораси Ўлчов бирликлари классификатори ва тузилиши қандай ўзгариши ва солиқ тўловчилар ушбу инструмент билан қандай ишлашлари кераклигини тушунтирди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
Амалиётга ўлчов бирликлари ва ЕОИИ счётларини ўрганиш асосида ишлаб чиқилган Ўлчов бирликлари классификатори жорий этилмоқда. У билан танишиш учун ҳавола бўйича ўтинг ва “Ўлчов бирликлари классификатори ва тузилиши” тугмасига босинг.
Экранда бутун классификатор жадвал шаклида очилади.
МХИК кодларига муайян ўлчов бирликлари – оғирлик, вақт, майдон ва ҳоказо бирликлари бириктирилади. Сиз ЭҲФда МХИКни кўрсатганингизда, “Ўлчов бирлиги” устунида чиқиб келадиган тавсияда бириктирилган ўлчов бирлигига тегишли барча ўлчов бирликларини кўрасиз.
Бренд товарларига берилган МХИКга алоҳида ёндашув қўлланилади. Бу ҳолда ўлчов бирлиги сифатида қадоқ мустаҳкамланган.
Мисол учун, МХИК 00201001001003002 “Янги, совутилган, музлатилган, кесиб олинган лаҳим қорамол гўшти: Marinad House, Бўлинган қорамол гўшти Пластик контейнер 500”ни олайлик. Ушбу МХИКга ўлчов бирлиги – “дона (пет контейнер) 500 грамм” қадоқ бириктирилган. ЭҲФни шундай МХИК билан расмийлаштирадиган барчада “Ўлчов бирлиги” устунининг чиқиб келадиган тавсиясида фақат “дона (пет контейнер) 500 грамм” чиқади.
Қадоқланган товар доналаб ўлчанади.
Брендланмаган товарларни қадоқда реализация қилувчи солиқ тўловчилар ўлчов бирлиги сифатида аниқ тавсифлар билан қадоқ ўлчов бирлигини қўшишлари мумкин. Масалан, сиз бир тонна картошка харид қилдингиз, лекин уни тўр халтага қадоқланган ҳолда 3 кг дан сотасиз. Бунинг учун tasnif.soliq.uz даги шахсий кабинетда қадоқни яратиш бўйича функционалдан фойдаланинг.
Бу ҳақда қуйидаги тавсияда батафсил ўқинг:
Бу ҳолда сиз томондан яратилган қадоқдан фақат сиз фойдаланишингиз мумкин.
Фойдаланилаётган товарлар ва хизматларнинг МХИКга қандай ўлчов бирликлари бириктирилганлигини қандай билиш мумкин
Бунинг учун tasnif.soliq.uz сайтида “Электрон каталог” бўлимида “Жадвалда кўриш” тугмасидан фойдаланинг.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади