Ҳисобварақ-фактурада чегирмалар (бонуслар) қандай акс эттирилади

preview

Ҳисобварақ-фактуралар бўйича янги Низом ЭҲФда чегирмалар ва бонусларни акс эттириш тартибини белгилайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ бу ҳақда батафсил гапириб берди:

- Чегирмалар ва бошқа тижорат бонусларини ҳисобварақ-фактурада акс эттириш уларни тақдим этиш пайтига боғлиқ.

Агар етказиб берувчи ўзининг нарх сиёсати ёки шартномага мувофиқ харидорларга товарларни жўнатиш (хизматларни кўрсатиш) санасида чегирмалар тақдим этса, реализация нархи бундай чегирма чиқариб ташланган ҳолда аниқланади. Товар (хизмат)нинг нархи ва жами қиймат ҳисобварақ-фактурада чегирмалар (бошқа тижорат бонуслари) ҳисобга олинган ҳолда кўрсатилади .

Агарда етказиб берувчи шартномада муайян шартлар харидор томонидан бажарилган тақдирда товарлар жўнатилганидан (хизматлар кўрсатилганидан) кейин чегирмалар тақдим этишни назарда тутса, ушбу шартлар бажарилгандан кейин  қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш зарур. Бунда илгари расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура бўйича ҚҚС бўйича солиқ базасига чегирма миқдорида тузатиш киритилади .

Таҳририятдан: янги 4-сон БҲМС бўйича чегирмалар қандай ҳисобга олиниши ва акс эттирилиши ҳақида бу ерда ўқинг.

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text162022_hisobvaraq-fakturada_chegirmalar_bonuslar_qanday_aks_ettiriladi