Комитентларга шартномалар бўйича комиссионерларни рўйхатдан ўтказиш вазифаси юкланди

preview

Юридик шахснинг айнан битта харид бўйича комитент ва комиссионердан иккита ҳисобварақ-фактура олиш эҳтимоли бартараф этилди. Buxgalter.uz мазкур вазият айнан қандай тартибга солинганлигини ойдинлаштирди.

Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА:

- Амалиётда воситачилик ташкилотлари қатор сабабларга кўра кўпинча комитент эгаси бўлган товарларни ёки ҳақиқатда бошқа корхона кўрсатаётган хизматларни сотаётганликларини мижозлардан яширишади.

Мисол учун, транспорт-экспедиторлик ташкилоти мижоз билан юкни ташиш юзасидан шартнома тузади ва бошқа юк ташувчилар хизматига мурожаат қилади, сабаби ушбу пайтда ўзининг бўш транспорти мавжуд бўлмайди. Ташиш амалга оширилгандан кейин у мижозга ЭҲФ тақдим этади, унда юк ташиш бўйича хизматни қайта тақдим этади ва ўзининг воситачилик ҳақини тақдим этади.

Қачонки ҳаммаси қоғоз вариантида расмийлаштирилганда муаммо юзага келмаган. Бироқ  ЭҲФга ўтиш ва ҳисобварақ-фактураларни автоматик режимда шакллантириш уларнинг такрорланишига олиб келди.

Ташувчи ЭҲФни транспорт-экспедиторлик ташкилоти билан икки томонлама тузилган шартнома доирасида юк ташиш бўйича ўз хизматлари учун тақдим этади. У ўз навбатида ЭҲФни шакллантириш чоғида ташувчини комитент сифатида кўрсатади. Бунда ташувчи шу ташкилот мижозининг юкини ташиётганлигини билмайди ва ЭҲФни автоматик режимда шакллантириш чоғида уни Товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича ЭҲФ реестрига олади.

Натижада етарлича можароли вазиятлар рўй берди. Мазкур тоифадаги корхоналарда икки хил реализация бўлди, сабаби аксарият ҳолларда, мен айтганимдек, мижозлар олди-сотди битимида воситачининг иштироки ҳақида билишмайди. Бунда муҳокамага нафақат битимнинг тарафлари, балки роуминг-оператор ва солиқ органлари ҳам жалб қилинган бўлиб чиқади. Ахир хизматлар ижрочиси, товар эгаси, сотувчи-комиссионернинг ЭҲФ билан тушунарсиз нимадир содир бўлганда илк муносабати, демак бу – электрон ҳисобварақ-фактура тизимидаги камчиликдир.

Бугунги кунда роуминг-оператор ушбу муаммонинг техник ечими ҳақида эълон қилди. Менинг фикримча, уни тест режимида синаб кўриш зарур. Умид қиламанки, бу ечим самарали бўлади”.

ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ:

- Биз тизимни шундай созладикки, энди ҳисобварақ-фактурада комитентнинг маълумотлари нотўғри кўрсатилган тақдирда тизим уни ўтказмайди.

Янги функционал ҳар бир шартнома аниқ шахслар ўртасида тузилиши ва ноёб ҳужжат ҳисобланиши асосига қурилади.

Энди комитент шартнома тузилгандан кейин ЭҲФ тизимига бундай битимда комиссионер сифатида иштирок этаётган юридик шахс тўғрисидаги маълумотларни киритиши керак. Акс ҳолда комиссионер томонидан ЭҲФ тақдим этишнинг имкони бўлмайди.

Бунинг учун комитент:

1.  My.soliq.uz сайтида юридик шахснинг шахсий кабинетига кириши.

2. Шахсий кабинетнинг биринчи саҳифаси юқори қисмида давлат хизматлари қаторида “Ҳаммасини кўрсатиш” тугмасига босиши.

3. Таклиф этилган давлат хизматлари орасидан “Корхона комиссионерлари рўйхатини шакллантириш” тугмасини топиб унга босиши.

4. Очилган саҳифада “Қўшиш” тугмасига босиши.

5. Очилган шаклни тўлдириши: тегишли майдонларда комиссионернинг СТИРи (фирма номи устуни – автоматик тарзда тўлдирилади), контракт рақами, контракт имзоланган сана, шартноманинг амал қилиш муддатининг бошланиш ва тугаш саналари кўрсатилади.  Барча майдонлар тўлдирилгандан кейин, “Қўшиш” тугмасига босиш зарур.

Скриншотли йўриқномага қаранг.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text161273_komitentlarga_shartnomalar_buyicha_komissionerlarni_ruyhatdan_utkazish_vazifasi_yuklandi