Сотиб олинган товарлар бўйича реестрда ЭҲФ акс этмаса, нима қилиш керак

preview

«Корхона ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Бухгалтерия ўтган ойлар учун топширилган ҚҚС бўйича ҳисоб-китобларни таҳлил қилаётганда кирувчи ЭҲФларда тафовутлар борлигини аниқлади. Ҳисобварақ-фактуралар ўз вақтида, солиқ ҳисоботи тақдим этилгунига қадар расмийлаштирилган ва имзоланган. Бироқ, сотиб олинган товарлар бўйича икки ойда ҳисобварақ-фактуралар реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова 1-жадвали) етказиб берувчиларнинг бир нечта ҳисобварақ-фактураси акс эттирилмаган (реестр автоматик равишда тўлдирилади, техник узилиш рўй берган). 2022 йил ноябрь ойида ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китоб ва тушунтириш хатини тақдим этдик. Унга рад жавоби олдик.

Солиқ тўловчи хато аниқлангани муносабати билан қайта ҳисоб-китобни тақдим этишга ҳақлими, буни қандай асослаши мумкин?».

«Норма» эксперти Руфина МИРШАРИПОВА ушбу вазиятга ойдинлик киритди:

 

– Солиқ ҳисоб-китобларини тўлдириш қоидалари ҳисоб-китобни автоматик равишда тўлдиришнинг техник тартиби билан эмас, балки Солиқ кодекси ва қабул қилиниши СКда назарда тутилган норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади .

Етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактуралари белгиланган тартибга мувофиқ расмийлаштирилган ва харидор томонидан белгиланган муддатларда қабул қилинган бўлса, ушбу ЭҲФлар ҚҚС бўйича солиқ ҳисоб-китобига киритилиши керак.

Харидор СК 266-м. асосан белгиланган тартибда ҳисобга олишга ҳақли бўлади. СК 257-м. нормаларини ушбу вазиятга нисбатан қўллаб бўлмайди.

Амалиётда ЭҲА тизимидаги узилиш сабабли солиқ ҳисоб-китобини автоматик равишда нотўғри тўлдириш билан боғлиқ вазиятлар ДСҚга мурожаат қилганда ижобий ҳал этилган.

Солиқ тўловчи ҳисобга олиш қонуний ҳуқуқини тиклаш учун солиқ органлари мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи ташкилотга (ДСҚ) шикоят бериш ҳуқуқига эга . Шикоят бериш тартиби, муддатлари ва шикоятнинг мазмуни СК 231–235-моддаларида баён этилган.

 

Қуйидаги тавсияларимиз ҳам сиз учун фойдали бўлиши мумкин:

 

 

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text186658_sotib_olingan_tovarlar_buyicha_reestrda_ehf_aks_etmasa_nima_qilish_kerak