Узоқ муддатли активлар реализация қилинганда ҳисобварақ-фактура қандай тўлдирилади

preview

2019 йилдан сотиб олинган асосий воситалар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва номоддий активлар бўйича ҚҚС ҳисобга олиниши мумкин. Илгари солиқ суммаси уларнинг бошланғич қийматига киритилган.

 

Шу муносабат билан қуйидагилар ўзгарди:

  • узоқ муддатли активлар реализация қилинганда солиқ солинадиган базани (ССБ) аниқлаш тартиби. У 2019 йилдан уларни реализация қилиш қиймати асосида, бироқ уларнинг қолдиқ (баланс) қийматидан кам бўлмаган миқдорда, ҚҚСни киритмаган ҳолда аниқланади. Эслатиб ўтамиз, 2019 йилгача ССБ ҚҚС суммасини ўз ичига оладиган, активни реализация қилиш нархи билан қолдиқ қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланган;  
  • асосий воситалар, номоддий активлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар реализация қилинганда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш тартиби.

 

Ҳисобварақ-фактураларни тўлдиришга оид қандай янгиликлар киритилди

 

Дастлабки тўртта устунни тўлдириш қоидалари ўзгармади:

 

  • 1-«Товар (иш, хизмат)лар номи» устунида асосий воситалар, номоддий активлар, қурилиши тугалланмаган объектлар номи кўрсатилади;
  • 2-«Ўлчов бирлиги» устунида ўлчов бирлиги кўрсатилади;
  • 3-«Миқдори» устуни тўлдирилмайди;
  • 4-«Нархи» устунида асосий воситалар ёки номоддий активларнинг қолдиқ қиймати, қурилиши тугалланмаган объектлар учун – уларнинг ҳақиқий таннархи кўрсатилади.

 

5-«Етказиб бериш қиймати» устуни янгича тўлдирилади. 1.01.2019 йилдан бошлаб унда ҚҚСсиз реализация қилиш нархи кўрсатилади. Ўтган йили у солиқ суммаси киритилган ҳолда қайд этилган.

 

6-устунда ҚҚС ставкаси, 7-нчисида – реализация қилиш қийматидан, яъни 5-устунда кўрсатилган суммадан ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси кўрсатилади. 8-«Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати» устунида солиқ суммаси киритилган реализация қилиш нархи кўрсатилади.

 

ҚҚСсиз реализация қилиш қиймати (5-устун) қолдиқ қийматидан (4-устун) кам бўлса, корхона ҚҚСни қолдиқ қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаши ва фарқни ўз маблағлари ҳисобидан бюджетга тўлаши зарур бўлади.

 

Асосий воситалар қолдиқ қиймати бўйича реализация қилинганда ҳисобварақ-фактурани тўлдириш

 

Асосий воситалар қолдиқ қиймати бўйича реализация қилинганда ҳисобварақ-фактурани тўлдириш тартибидаги ўзгартиришларни мисол ёрдамида кўриб чиқамиз.

 

Мисол

Реализация қилинаётган асосий воситанинг бошланғич қиймати – 56 000 минг сўм;

ҳисобланган эскириш – 42 000 минг сўм;

реализация қилиш қиймати қолдиқ қийматига тенг – 14 000 минг сўм.

 

 

2019 йил 1 январгача ҚҚС ҳисоб-китоби

2019 йил 1 январдан ҚҚС ҳисоб-китоби

ҚҚС бюджетга тўланмайди, сабаби реализация қилиш нархи билан қолдиқ қиймати ўртасида ижобий фарқ йўқ:

 

14 000 – (56 000 – 42 000) = 0

ҚҚС бюджетга тўланади, сабаби ССБ асосий воситани реализация қилиш қиймати асосида, бироқ унинг қолдиқ қийматидан кам бўлмаган миқдорда, ҚҚС киритилмаган ҳолда аниқланади:

 

Солиштирамиз:

– реализация қилиш қийматидан ҚҚС

14 000 х 20 / 120 = 2 333,3 минг сўм;

– қолдиқ қийматидан ҚҚС

14 000 х 20% = 2 800 минг сўм.

Бюджетга тўланадиган ҚҚС – 2 800 минг сўм, шу жумладан:

– 2 333,3 минг сўмни харидор қоплайди;

– 466,7 минг сўмни (2 800 – 2 333,3) корхона ўз харажатларига (9430-счёт) киритади.

 

Асосий воситанинг қолдиқ қиймати бўйича реализация қилиниши ҳисобварақ-фактурада қуйидагича акс эттирилади:

 

Товар (иш, хизмат)лар номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб бериш қиймати

ҚҚС

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

ставкаси

суммаси

1

2

3

4

5

6

7

8

Дастгоҳ

дона

 

14 000 000

11 666 700

 20%

 2 333 300

 14 000 000

 

Асосий воситалар қолдиқ қийматидан паст нархда реализация қилинганда ҳисобварақ-фактурани тўлдириш

 

Асосий воситалар қолдиқ қийматидан паст нархда реализация қилинганда ҳисобварақ-фактурани тўлдириш тартибидаги ўзгартиришларни мисол ёрдамида кўриб чиқамиз.

 

Мисол

Асосий воситанинг қолдиқ қийматидан паст нархда сотилиши:

бошланғич қиймати – 56 000 минг сўм;

ҳисобланган эскириш – 42 000 минг сўм;

реализация қилиш қиймати қолдиқ қийматидан кам – 10 000 минг сўм.

 

 

2019 йил 1 январгача ҚҚС ҳисоб-китоби

2019 йил 1 январдан ҚҚС ҳисоб-китоби

ҚҚС бюджетга тўланмайди, сабаби реализация қилиш нархи билан қолдиқ қиймати ўртасида ижобий фарқ йўқ:

10 000 – (56 000 – 42 000) = – 4 000 минг сўм

 

ҚҚС бюджетга тўланади, сабаби ССБ реализация қилиш қиймати асосида, бироқ қолдиқ қийматидан кам бўлмаган миқдорда, ҚҚС киритилмаган ҳолда аниқланади:

 

Солиштирамиз:

– реализация қилиш қийматидан ҚҚС

10 000 х 20 / 120 = 1 666,7 минг сўм;

– қолдиқ қийматидан ҚҚС

14 000 х 20% = 2 800 минг сўм.

Бюджетга тўланадиган ҚҚС – 2 800 минг сўм, шу жумладан:

– 1 666,7 минг сўмни харидор қоплайди;

– 1 133,3 минг сўмни корхона харажатларга киритади. 

Асосий воситанинг қолдиқ қийматидан паст нархда реализация қилиниши ҳисобварақ-фактурада қуйидагича акс эттирилади:

Товар (иш, хизмат)лар номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб бериш қиймати

ҚҚС

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

ставкаси

суммаси

1

2

3

4

5

6

7

8

Дастгоҳ

дона

 

14 000 000

8 333 300

 20%

 1 666 700

 10 000 000

 

Асосий воситалар қолдиқ қийматидан юқори нархда реализация қилинганда ҳисобварақ-фактурани тўлдириш

 

Асосий воситалар қолдиқ қийматидан юқори нархда реализация қилинганда ҳисобварақ-фактурани тўлдириш тартибидаги ўзгартиришларни мисол ёрдамида кўриб чиқамиз.

 

Мисол

Қолдиқ қийматидан юқори нархда сотиш:

бошланғич қиймати – 56 000 минг сўм;

ҳисобланган эскириш – 42 000 минг сўм;

реализация қилиш қиймати қолдиқ қийматидан юқори – 20 000 минг сўм.

 

 

2019 йил 1 январгача ҚҚС ҳисоб-китоби

2019 йил 1 январдан ҚҚС ҳисоб-китоби

ҚҚС бюджетга тўланади, сабаби реализация қилиш нархи билан қолдиқ қиймати ўртасида ижобий фарқ юзага келади:

20 000 – (56 000 – 42 000) = 6 000 минг сўм.

Бюджетга тўланадиган ҚҚС:

6 000 х 20 / 120 = 1 000 минг сўм.

 

ҚҚС бюджетга тўланади, сабаби ССБ реализация қилиш қиймати асосида, бироқ қолдиқ қийматидан кам бўлмаган миқдорда, ҚҚС киритилмаган ҳолда аниқланади:

 

Солиштирамиз:

– реализация қилиш қийматидан ҚҚС

20 000 х 20 / 120 = 3 333,3 минг сўм;

– қолдиқ қийматидан ҚҚС

14 000 х 20% = 2 800 минг сўм.

Бюджетга тўланадиган ҚҚС – 3 333,3 минг сўм. 

.

Асосий воситанинг қолдиқ қийматидан юқори нархда реализация қилиниши ҳисобварақ-фактурада қуйидагича акс эттирилади:

Товар (иш, хизмат)лар номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб бериш қиймати

ҚҚС

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

ставкаси

суммаси

1

2

3

4

5

6

7

8

Дастгоҳ

дона

 

14 000 000

16 666 700

 20%

 3 333 300

 20 000 000

 

Гулнора Эргашева,

солиқ маслаҳатчиси,

 «Imperial School» НТМ ўқитувчиси.

 

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text147651_uzoq_muddatli_aktivlar_realizaciya_qilinganda_hisobvaraq-faktura_qanday_tuldiriladi