Янги қоидаларга кўра ижара шартномаси бўйича ЭҲФни қандай тақдим қилиш керак

preview

Транспорт воситалари, турар-жой ва нотурар жой биноларини ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун ҳисобварақ-фактураларни тўлдиришнинг янги қоидалари белгиланди. Ҳисобварақ-фактура шаклларида қўшимча сатрлар пайдо бўлди. Ўзгаришлар ЭҲФ ва E-ijara тизимлари бирлаштирилганлиги ҳамда ҳозирда боғлиқликда ишлаётгани туфайли юз берди.

 

Мақолаларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

Транспорт воситалари, турар-жой ва нотурар жой биноларини ижарага бериш шартномалари бўйича ҳисобварақ-фактуралар ijara.soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтган ижара шартномаси асосида расмийлаштирилиши керак.

10701001010000000 ёки 10701001004000000 МХИКдан фойдаланганда, харидорнинг СТИРи киритилгандан кейин ижара IDсини  танлаш учун автоматик равишда қўшимча майдонлар пайдо бўлади.

Шартнома асосида ижара IDсини танлашда «Рақам» ва «Шартнома санаси» майдонлари ijara.soliq.uz сайтидаги маълумотлар асосида автоматик тарзда тўлдирилади.

Маълумотларни киритишда «дан» ва «гача» майдонларида ЭҲФ тақдим қилинган даврни кўрсатиш керак.

Илгари ҳисобварақ-фактураларни муаммосиз расмийлаштирган баъзи солиқ тўловчилар янгилик киритилгандан кейин ҳисобварақ-фактурани тақдим қила олмаяптилар.

Мисол учун, қуйидаги ҳолатни кўриб чиқайлик:

«Ўз хизматларимиз реализациясига 2024 йил февраль ойи учун  «Транспорт воситаларини ижарага бериш хизматлари» 10701001010000000 МХИК бўйича ЭҲФни юбора олмаяпмиз», чунки  фикримизча, бизнинг ҳолатимиз янги тизимда назарда тутилмаган. 

Биз машинани лизинг шартномаси бўйича олдик, ДЙҲХХда техник паспорт лизинг берувчи номига расмийлаштирилган. Лизинг олувчи лизинг берувчининг розилиги билан ушбу автомашинани нотариал тасдиқланган ижара шартномаси бўйича юридик шахсга ижарага берди.

Ҳозирда биз ҳисобварақ-фактурада ижара IDсини  кўрсата олмаймиз, тегишинча ҳисобварақ-фактурани тақдим қила олмаймиз. ID кўриниши учун автомашинани ijara.soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказиш керак. Бизнинг ижара шартномамиз уни нотариал тасдиқлаш мажбурий бўлган вақтларда тузилган!

Шунингдек, E-ijara тизимида автомашина субижарага берилганлигини акс эттиришнинг иложи йўқ».

Бундай ҳолатлар учун ечимларни тавсия этиш илтимоси билан buxgalter.uz Солиқ қўмитасига мурожаат қилди. Тушунтиришлар олингандан сўнг мақола тўлдирилади.

 

 

 

 

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text197248_yangi_qoidalarga_kura_ijara_shartnomasi_buyicha_ehfni_qanday_taqdim_qilish_kerak