Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Сотувчи ойнинг якуний натижалари бўйича чегирма берганда «минус»ли ЭҲФ тақдим этиши керакми
«Корхона цемент сотиб олади. Ой охирида етказиб берувчи пул чегирмаси тақдим этади ва унинг суммасига «минус»ли ЭҲФ тақдим этади. Бу тўғрими? Бундай чегирмани олишни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?»
Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
Эътибор беринг
Материални – «Жавоб берамиз!» пулли базасидан, истисно тариқасида эълон қилмоқдамиз.
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасини тўлиқ кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.
– Етказиб берувчи томонидан сотилган товарлар (хизматлар) етказиб бериш қийматини ошириш ёки камайтириш йўналишида тузатиш киритилганда қуйидаги ҳолларда қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади, у мазкур товарлар (хизматлар) қабул қилувчиси томонидан тасдиқланади
:
- товарларни тўлиқ ёки қисман қайтариш;
- кўрсатилган хизматлардан воз кечиш;
- битим шартларини ўзгартириш, шу жумладан жўнатилган товарлар, кўрсатилган хизматларнинг нархи ва (ёки) миқдори (ҳажми)ни ўзгартириш;
- товарлар (хизматлар) сотувчиси томонидан чегирмалар тақдим этиш.
Ушбу бандда назарда тутилган тузатиш, агар чегирма тақдим этиш шартлари шартномада ёки солиқ тўловчининг нарх (тариф) сиёсатида назарда тутилган бўлса, илгари амалга оширилган товарлар (хизматлар) етказиб бериш бўйича солиқ базасини камайтиради. Бундай шартлар харидор томонидан товарлар етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) шартномасининг муайян шартларининг бажарилишини, шу жумладан товарлар (хизматлар)нинг муайян ҳажмини сотиб олиш ва муддатидан олдинги тўловни назарда тутиши мумкин.
Сотувчи қўшимча ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради ва уни мазкур ҳолатлар юзага келган санада тақдим этади.
Бу ҳақда батафсилроқ тавсияда:
Кўриб чиқилаётган вазиятда етказиб берувчи чегирма тақдим этишда қўшимча «минус»ли ЭҲФ тақдим этиб, тўғри ҳаракат қилмоқда.
Бухгалтерия ҳисоби
Товар-моддий захираларни сотиб олиш бўйича шартнома шартларини бажариш натижасида юзага келган (олинган) чегирмалар, улар қабул қилингандан сўнг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига киритилади ва сотиб олинган товар-моддий захиралар қийматини камайтирмайди
.
Қўшимча равишда бу ерда ўқинг:
![]()