Қачон солиқ солинмайдиган участкалардан ер солиғи тўлаш зарур
Корхонага объект қурилиши учун ҳудудидан канал оқиб ўтадиган ер участкаси ажратилди. Кадастр ҳужжатларида участканинг умумий майдони 12,6 га, шу жумладан канал – 0,8 га кўрсатилган. Қайси майдон учун ер солиғи тўлаш зарур – 12,6 га учунми ёки 0,8 га учун? Канал сув фонди ерларига кирадими?
Ушбу саволларга жавоб беришни buxgalter.uz ДСҚнинг Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси мутахассиси Файзулла АҲМЕДОВдан илтимос қилди:
- Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг солиқ солиш объектидир .
Сув фонди ер участкалари солиқ солиш объекти сифатида ҳисобланмайди .
Каналлар сув объектлари жумласига киради, каналлар сувлари Ягона давлат сув фондига киради .
Бироқ агар солиқ солиш объекти ҳисобланмайдиган ер участкалари хўжалик фаолиятини юритиш учун фойдаланилса, уларга ер солиғи солинади .
Хулоса: сиз ер участкасидан хўжалик фаолиятида фойдаланишингиз боис унинг умумий майдони учун ер солиғи тўлашингиз керак.
- Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва фойдаланилмаётган объектлар остидаги ер участкалари учун ер солиғи тўлаш зарурми
- СК-2022: ер солиғи бўйича ҳисобот топшириш ва солиқни тўлаш
- Хизмат квартираси учун мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш зарурми
- Кўп квартирали уй эгаллаган ер участкаси: юридик шахслардан олинадиган ер солиғи
- 2021 йил учун Ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади