Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда моддий ёрдамнинг чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлари
2021 йил мобайнида кўпчилик корхоналар томонидан бир неча турдаги моддий ёрдамлар кўрсатилган. Корхонанинг бундай харажатларини чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатларга қандай тўғри таснифлаш ҳамда Фойда солиғи ҳисоб-китобида ҳисобга олишни «Норма» компанияси эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ тушунтириб берди:
– «Моддий ёрдамнинг айрим турлари чегирилмайдиган харажатларга, бошқалари эса чегириладиган харажатларга киритилади.
Т/р |
Моддий ёрдам |
Чегириладиган харажатлар |
Асос |
1 |
Ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрсатиладиган |
Ҳа |
СК 377-м. 10-б. |
2 |
Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга кўрсатиладиган |
Ҳа |
|
3 |
Бола туғилиши муносабати билан кўрсатиладиган |
Йўқ |
СК 317-м. 6-б. |
4 |
Ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан кўрсатиладиган |
Йўқ |
|
5 |
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида кўрсатиладиган |
Йўқ |
Санаб ўтилган моддий ёрдам турларидан ташқари Солиқ кодексида қуйидаги ҳолларда ҳам моддий ёрдам кўрсатилиши назарда тутилган:
- фавқулодда ҳолатлар муносабати билан . Бундай моддий ёрдам жисмоний шахснинг даромади ҳисобланади;
- бошқа ҳолатларда. Масалан, таътилга, туғилган кунга, даволанишга, таъмирлаш ишларига, неварасининг никоҳ тўйига моддий ёрдам тўланиши мумкин. Ушбу тўловлар ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадига киритилади .
Моддий ёрдамнинг бундай турлари СКнинг 317-моддаси 6-бандига киритилмаган, бироқ бу, харажатлар шубҳасиз, солиқ базасидан чегирилиши лозимлигини англатмайди.
Қуйидаги шартларга мувофиқ келадиган иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлар чегириб ташланиши мумкин :
- даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;
- тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;
- қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.
Агар харажат ушбу шартлардан бирортасига мувофиқ келмаса, чегирилмайдиган харажат ҳисобланади.
- 3-устунда – 15 000 минг сўм;
- 4-устунда – 15 000 минг сўм.