Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан халқаро ташкилотлар ёки хорижий банклар билан тузилган айрим халқаро шартномаларда Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадларни солиққа тортишдан озод қилиш қоидалари кўзда тутилган.
Бундай ҳолда солиқ резидентлиги сертификатини тақдим этиш зарурми? Тегишли солиқ имтиёзларини қўллаш учун асос нима?
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Халқаро солиққа тортишни администрациялаш бошқармаси Халқаро солиққа тортиш бўлими бошлиғи Рано АЛИШАЕВА жавоб берди:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Кўриб чиқилаётган ҳолда солиқ резидентлиги сертификатини тақдим этиш талаб этилмайди, чунки:
- бу ерда икки томонлама солиққа тортишни олдини олиш келишувлари эмас, балки тегишли ташкилотларга солиқ иммунитетини берувчи кўп томонлама ва икки томонлама халқаро шартномалар ҳақида сўз бормоқда;
- халқаро ташкилотлар аниқ давлат резидентлари эмас ва шундай деб тан олиниши мумкин эмас. Масалан, ХВЖ, ЖТТБ, ЕТТБ, ИТБ, ХСРИК, ОТБ, ХИСМК, ХТА ва бошқалар;
- ушбу ташкилотларни тузиш тўғрисидаги тегишли келишувларда аъзо давлатлар ҳудудида даромадлар, активлар ва операцияларни солиққа тортишдан озод қилиш қоидалари бевосита ҳуқуқий асос қилиб белгиланган бўлиши мумкин.
Солиқ имтиёзларини қўллаш қуйидаги шартлар бажарилганда мумкин:
1) Ўзбекистон Республикаси халқаро ташкилот аъзоси бўлиши. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг ХВЖ, ЖТТБ, ХТА, ХМК, ИККТА каби халқаро ташкилотларга аъзолигининг ҳуқуқий асослари 02.07.1992 йилдаги ЎРҚ-621-XII-сон Қонунда белгиланган;
2) тегишли келишув ёки халқаро ташкилот низомида солиқ иммунитети ҳақида қоидалар мавжуд бўлиши.
Резидентлик сертификатини тақдим этиш керак бўлган ёки аксинча талаб этилмайдиган кўпроқ ҳолатларни тавсияда ўқинг:
Buxgalter.uz тавсия этади:
![]()
