Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Ишлаб чиқаришда яроқсиз маҳсулотларнинг ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Ҳар қандай ишлаб чиқаришда яроқсиз маҳсулотлар келиб чиқади. Уни қандай тўғри расмийлаштириш ва солиқ ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳақида buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА гапириб берди:
- Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар – бу сифати техник шартлар ва стандартларга тўғри келмайдиган буюмлар, деталлар, узеллар ва ярим фабрикатлар. Уларни мақсадига биноан қўллаш мумкин эмас ёки – нуқсонларини бартараф этгандан кейин мумкин.
Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар қандай расмийлаштирилади?
Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар тўғрисида ҳужжатларнинг тасдиқланган ягона шакллари - мавжуд эмас, шу боис корхона бухгалтерия Ҳисоб сиёсатида яроқсиз маҳсулотлар ҳисобини юритиш тартибини тасдиқлаган ҳолда мустақил равишда ҳужжатлар шакллари ва баённомаларни ишлаб чиқишга ҳақли.
Маҳсулотлардаги нуқсонларни кузатиб бориш, қоидага кўра, техник назорат бўлимига (ТНБ) юклатилади. Унинг ходимлари ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни аниқлашади, унинг сабаблари ва дахлдор шахсларни ўрнатишади, бунинг барчасини баённома ёки бошқа бошланғич локал ҳужжат билан қайд қилишади.
Нуқсонли маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни жадвалда, масалан, Excel форматида келтиришни тавсия қиламиз. Унда яроқсиз ТМҚнинг номи, артикули, ўлчов бирлиги ва сонини кўрсатинг. Ҳар бир яроқсиз маҳсулот ҳолати учун сабабини кўрсатинг.
Яроқсиз маҳсулот келиб чиқишига дахлдор бўлган шахсларни аниқлашни имкони бўлган бўлса, далолатномада улар ҳақида маълумотларни келтиринг: Ф.И.О., лавозими.
Бундай яроқсиз маҳсулот тўғрисидаги далолатнома, қоида тариқасида, 3 нусхада расмийлаштирилади:
- биринчиси бухгалтерияга топширилади;
- иккинчиси – нуқсон аниқланган цехга;
- яроқсиз маҳсулот тўғрисидаги учинчи далолатнома – моддий жавобгар ходимга.
Айбдор шахсларда ундириш
Яроқсиз маҳсулот келиб чиқишига йўл қўйган ходимлар зарарни МКда белгиланган қоидаларга биноан қоплайди. Ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмайдиган зарар иш берувчининг фармойишига биноан унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Бу ҳолда ходимнинг розилиги талаб этилмайди. Бундай фармойиш зарар аниқланган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай чиқарилиши мумкин .
Етказилган зарарнинг суммаси суд қарорига биноан ундирилади, агар :
- у ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошиб кетса;
- зарар аниқланган кундан кейин бир ойлик муддат ўтган бўлса.
Иш берувчи зарар етказилган чоғдаги аниқ ҳолатларни ҳисобга олиб, айбдор ходимдан зарарни ундиришдан қисман ёки тўлиқ воз кечишга ҳақли .
Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотнинг солиқ ҳисоби
Корхонада яроқсиз маҳсулотларнинг нормаси тасдиқланган бўлиши керак.
Тасдиқланган нормалар доирасида йўл қўйилган яроқсиз маҳсулот, солиқ солиш мақсадида корхонанинг чегириладиган харажати ҳисобланади. Одатда ушбу нормалар ишлаб чиқаришнинг 1-2%идан ошмайди. Агар тармоққа оид нормалар мавжуд бўлса, уларга йўналиш олинг.
СКнинг 317-моддасида нормалардан ортиқча яроқсиз маҳсулотдан йўқотишлар ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Шу боис бухгалтер ТНБ ходими билан биргаликда яроқсиз маҳсулотлар бўйича харажатлар иқтисодий жиҳатдан оқланганлиги юзасидан профессионал ҳукм чиқаришлари керак . Шу қарордан келиб чиқиб ёки уларни фойда солиғи бўйича солиқ базаси ҳисоб-китобида уларни чегириш ёхуд чегирилмайдиган харажатларга киритиш зарур.
Таъкиблаб ўтамизки, СКнинг 317-моддасида “Чегириб ташланмайдиган харажатлар” айрим шу каби ҳолатлар учун белгиланишича, харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайди. Мисол учун – лойиҳалар ва ҚМИдаги камчиликларни, объект ёнидаги омборга ташиб келтирилгунига қадар юз берган бузилишлар ва деформацияларни бартараф этишга доир харажатлар, коррозияга қарши муҳофазадаги нуқсонлар туфайли тафтиш ўтказиш (асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш) харажатлари ҳамда ушбу харажатларнинг ўрнини камчиликлар, бузилишлар ёки зарарлар учун жавобгар бўлган маҳсулот етказиб берувчи ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобидан қоплаш имкони бўлмаган миқдордаги бошқа шунга ўхшаш харажатлар .
Шунингдек, ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулот ва фойда солиғи ва ҚҚС бўйича солиқ базасига таъсир кўрсатувчи нормалардан ортиқча харажатларни акс эттириш тартибини корхонанинг солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида ёзиш зарур, деб ҳисоблаймиз.
Бухгалтерия ҳисоби
Яроқсиз маҳсулотлар туфайли келиб чиқадиган йўқотишлар ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатларга киритилади .
Ишлаб чиқаришда бракдан туфайли келиб чиқадиган йўқотишлар тўғрисидаги ахборот 2610 "Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар" счёти маълум қилинади :
- 2610 “Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар" счётининг дебетида аниқланган яроқсиз маҳсулотлар бўйича харажатлар, шунингдек кафолатли таъмирлаш харажатлари йиғилади;
- 2610 "Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар" счётининг кредитида яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишларнинг камайишига олиб бориладиган суммалар (яроқсиз маҳсулотнинг фойдаланиш мумкин бўлган баҳоси бўйича қиймати, яроқсиз маҳсулотнинг айбдорларидан ушланадиган суммалар, мол етказиб берувчилар томонидан етказиб берилган сифатсиз ТМҚдан фойдаланиш натижасида юзага келган яроқсиз маҳсулот ва бошқалар учун ундириладиган суммалар), шунингдек яроқсиз маҳсулотлардан кўрилган йўқотиш сифатида ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилган суммалар акс эттирилади.
Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2600) бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг алоҳида цехлари, маҳсулот турлари, харажат моддалари ва яроқсиз маҳсулотларнинг вужудга келиш сабаблари бўйича юритилади.
№ |
Хўжалик муомалаларининг мазмуни |
Ҳужжат – асос |
Счётларнинг боғланиши |
Сумма (рақамлар шартли) |
|
Дебет |
Кредит |
||||
1. Агар яроқсиз маҳсулотни тузатиш мумкин бўлмаса: |
|||||
1 |
Асосий ишлаб чиқаришда аниқланган тузатиб бўлмайдиган яроқсиз маҳсулотлар туфайли келиб чиққан йўқотишлар ҳисобдан чиқарилди |
Яроқсиз маҳсулотларга ажратиш далолатномаси |
28 000 |
||
2 |
Якуний яроқсиз маҳсулотларни ҳисобдан чиқаришда моддий қимматликлар кирим қилинди (эҳтимолий фойдаланиш ёки реализация қилиш нархида) |
Навларга ажратилгандан кейин ТМҚни қабул қилиш-топшириш далолатномаси |
3 000 |
||
3 |
Яроқсиз маҳсулотлар туфайли келиб чиққан йўқотишларнинг бир қисми маҳсулотлар таннархига киритилди |
Маҳсулотлар таннархи калькуляцияси |
21 000 |
||
4 |
Йўқотишларнинг бир қисми айбдор шахсдан ундирилди |
Айбдор шахснинг тушунтириш хати, раҳбарнинг фармойиши |
4 000 |
||
2. Агар яроқсиз маҳсулотни тузатиш мумкин бўлса: |
|||||
1 |
Асосий ишлаб чиқаришда аниқланган яроқсиз маҳсулотлар туфайли келиб чиққан йўқотишлар ҳисобдан чиқарилди |
Яроқсиз маҳсулотларга ажратиш далолатномаси |
28 000 |
||
2 |
Йўқотишларнинг бир қисми айбдор шахсдан ундирилди |
Айбдор шахснинг тушунтириш хати, раҳбарнинг фармойиши |
4 000 |
||
3 |
Яроқсиз маҳсулотларни тузатиш билан боғлиқ харажатлар. Масалан:
|
Цехнинг яроқсиз маҳсулотларни тузатиш бўйича калькуляцияси |
1 117 |
||
4 |
Яроқсиз маҳсулотларни тузатиш бўйича ишларнинг бир қисмини ташқи ташкилот бажарди |
Хизмат кўрсатиш учун шартнома |
800 |
||
5 |
Умумишлаб чиқариш харажатларининг бир қисми яроқсиз маҳсулотларни тузатиш бўйича харажатлар суммасига киритилди |
Умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш бўйича ҳисоб-китоб (бухгалтерия маълуотномаси) |
200 |
||
6 |
Яроқсиз маҳсулотлар туфайли келиб чиққан йўқотишларнинг бир қисми маҳсулотлар таннархига киритилди |
Маҳсулотлар таннархи калькуляцияси |
26 037 |
||
7 |
Яроқсиз маҳсулотларни тузатишда моддий қимматликлар кирим қилинди |
Навларга ажратилгандан кейин ТМҚни қабул қилиш-топшириш далолатномаси |
80 |