Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Қандай ёрдамни меценатлик кўмагига киритиш мумкин
«Ташкилот нодавлат таълим муассасасига моддий ёрдам кўрсатди (ОКЭД – 85420, олий маълумот). Ушбу пул маблағлари кам таъминланган оилаларнинг иқтидорли болалари учун IT-технологиялари бакалавр йўналиши бўйича шартномаларни тўлаш учун сарфланиши керак.
Ўқув-тарбия муассасаси талқинини олий таълим муссасасига қўллаш мумкинми? Солиқ кодексининг 317-моддаси 7-бандига кўра фойда солиғини ҳисоблашда ушбу харажатлар учун солиқ солинадиган даромадни камайтириш мумкинми?»
buxgalter.uz илтимосига кўра саволларга «Нормa» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:
– Олий таълим муассасаси – бу ўқув-тарбия муассаси эмас. Ўқув-тарбия муассасасига ноқулай ўсмирлар жойлаштирилади (қаранг: Президент Қарори 29.05.2019 йилдаги ПҚ-4342-сон «Ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»).
Солиқ кодексининг 317-моддаси 7-банди бўйича қуйидагилар чегириб ташланмайдиган харажатлар саналади:
- меценатлик кўмагини кўрсатишга йўналтирилган маблағлар;
- ўқув-тарбия муассасаларига моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилган маблағлар;
- етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилган маблағлар;
- Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига хайрия қилинган маблағлар.
Ушбу йўналишлардан ҳеч бири сизнинг хайрия кўмагингизга мос келмайди.
Сизнинг ёрдамингиз меценатлик кўмаги сифатида талқин қилина олмайди, чунки «Меценатлик тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ меценатлик кўмагини олувчи –меценатлик кўмаги ҳисобига маданият ва санъатни сақлаш ҳамда ривожлантириш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахс .
Шундай қилиб, фойда солиғини ҳисоблашда сизнинг харажатларингиз чегириб ташланмайдиган харажатларга киритилиши керак.