Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Бош бухгалтер кадрлар хизмати ходими вазифасини ҳам бажаради. Бу кимнинг жавобгарлик ҳудуди?
“Мен кичик ишлаб чиқариш корхонасининг ҳисобчисиман. 2 йил аввал бизда атиги 40-50 нафар ишчи бор эди ва кадрлар ишини ўзим юритар эдим. Яқинда иш суръатимиз оша бошлади, ходимлар сони қарийб икки баравар кўпайди, кадрлар хизмати ходимини штатга ишга олдик. Аммо ишлаш қийинроқ бўлиб қолди… Аввалари мен ҳамма нарсани ёдда тутардим ва ўзим назорат қилардим. Эндиликда бир ой олдин янги ишчи олганимиз ҳақида иш ҳақи берилишидан олдин билмоқдаман. Ёки аллақачон тугатилган ФҲХ шартнома бўйича гонорар тўланаётганлигини. Шу билан бирга, кадрлар бўйича ходим ҳужжатларни ўзида сақлайдиган ва ҳафталаб имзо қўймайдиган ё ишлаб чиқариш бошлиғини ё директорни важ қилади. Натижада, иш ҳақини қайта ҳисоблашим ва бошқа ҳар хил муаммоларни ҳал қилишим керак. Аммо, директор кадрлар ишини юритувчи ходимни назорат қилиш менинг вазифам ва масъулиятим деб ҳисоблайди”.
Бошқарув бўйича маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА:
1. “Аввалари, мен ҳамма нарсани ёдда тутардим ва ўзим назорат қилардим”
– Одатда, маоши оз бўлган, малакали юристлардан ишончли ёрдамчилари бўлмаган кичик ва ўрта корхоналарнинг бухгалтерлари ана шундай, раҳбарият кўпинча молия ва солиққа оид масалаларни чуқур англамаслиги сабабли ҳаммасини ёдда тутиши ва назорат қилишига тўғри келади.
Бундай "касбий камчиликлар"нинг натижаси бу - доимий стресс ва зўриқиш, ўз ҳаракатлари, масъулияти, оқибатлари, тинимсиз ички таҳлил ва бошқалар.
Бухгалтер энди кадрлар ишидан озод бўлганидан хурсанд бўлиш керакдек туюлади. Янги ходимни ишга олишди, аммо назорат қилиш ва жавобгарлик одати ҳали ҳам қолган. Бухгалтер аввал қандай иш бажарилганлигини жорий иш ҳолати билан хаёлан таққослайди. Ва таққослаш янги ходимнинг фойдасига эмаслиги сабабли, содир бўлаётган нарсаларга онгсиз равишда салбий муносабат шаклланади.
2. “Буни энди иш ҳақини тўлашдан олдин биляпаман...”
Бухгалтернинг иш самарадорлигининг пасайишга сабаб бўлувчи кадрлар ишини юритувчи ходимининг камчиликлари кўриниб турибди. Саволлар туғилади: бу мутахассисни ким ишга олган? Унинг билими ва кўникмалари қандай текширилган? Бухгалтер ва янги кадрлар ишини юритувчи ходим ўртасида жавобгарлик зонаси ва иш қоидалари муҳокама қилинганми? Кадрлар бўйича ходим ички ҳужжатларга қўйиладиган талаблар, ҳужжатлар айланиши тартиби ва компанияда маълумот оқимларини шакллантириш тамойилларидан хабардорми? Буларнинг барчасида хатоларни ким ва қандай тузатиши керак? Ахир, ҳар бир янги ходимни аввал мослаштириш, вақт бериш ва бирор нарсани ўргатиш керак.
3. “Директор кадрлар хизмати ходимини назорат қилиш менинг вазифам деб ҳисоблайди”
Директор, компаниянинг биринчи шахси сифатида, ҳар қандай функцияни ҳар қандай бўлинма ёки ходимга топшириш ҳуқуқига эга. Бу ерда қуйидаги иккита вариант бўлиши мумкин:
1) бухгалтер ва кадрлар хизмати ходими бир хил ваколат ва жавобгарлик даражасида. Иккаласи ҳам ўзидан юқори турувчи раҳбарга ҳисобот беради.
2) бухгалтер янги кадрлар хизмати ходимининг расмий раҳбари этиб тайинланди. Бу бироз ғалати, лекин назарий жиҳатдан - бунга йўл қўйса бўлади, чунки қонунчилик бундай бўйсунишни тақиқламайди.
Асосан, агар бухгалтер бу функцияларни илгари бажарган бўлса, у ишларни тўғри топшириш, тушунтириш, ўргатиш, қўллаб-қувватлаш ва назорат қилиш фаолиятини бажариши мумкин.
- Бухгалтернинг ўз соҳадаги юки унга қўшимча мажбуриятларни қабул қилишга имкон берадими?
- У функционал вазифаларини мукаммал бажарувчи бухгалтер ва кадрлар хизмати ходимидан раҳбарга айланишига тайёрми?
Агар иккала саволга ҳам "ҳа" жавоби бўлса, унда бош бухгалтер янги кадрлар хизмати ходими билан раҳбар сифатида иш кўриши керак”.