I бўлим. 7-§. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар 0700
61. Қурилаётган (реконструкция қилинаётган) капитал қўйилмалар объектларида ўрнатиш учун мўлжалланган ва монтаж талаб қилувчи технологик, энергетик ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари (шунингдек устахоналар, тажриба мосламалари ва лаборатория учун мўлжалланган асбоб-ускуналар) ва уларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги счётларда умумлаштирилади:
0710 «Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар - маҳаллий»;
0720 «Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар – импорт қилинган».
62. Монтаж талаб қилувчи асбоб-ускуналарга уларнинг қисмлари йиғилганидан сўнг ва пойдеворга ёки таянчга, полга,...