Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Онлайн-НКТ билан ишлашда солиқлар бўйича имтиёзлар қандай қўлланилади (қадамма-қадам йўриқнома)
Онлайн-НКМ ёки виртуал кассаларни қўллаган ҳолда ишловчи солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизмати менюсида янги меню - “Имтиёзлар” пайдо бўлди. Бу қандай ишлашини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўлими бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ гапириб берди:
- Илгари онлайн-НКТ тизимида реализация қилинган товарлар бўйича имтиёзларни акс эттириш учун махсус функционал мавжуд эмасди. Энди солиқ тўловчи ой якуни бўйича ўзининг имтиёзлари тўғрисидаги ахборотни киритиши мумкин ва онлайн-НКТ орқали сотишлар тўғрисидаги ахборот улар ҳисобга олинган ҳолда “ўтиради”.
“Имтиёзлар” менюси билан қандай ишлаш керак
1. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида “ЮШ онлайн-НКМ ва виртуал кассалари тўғрисида ахборот” интерактив хизматини танланг:
2. “Имтиёзлар” менюсини танланг:
3. Очилган жадвални тўлдирасиз. Имтиёзни қўллаш лозим бўлган йил ва ойни кўрсатасиз. Масалан, “2021 йил”, “июль”.
“Онлайн-НКМ чеки суммаси” устуни автоматик тарзда тўлдирилади. Унда сизнинг онлайн-НКМ ва виртуал кассаларингиз маълумотлари, яъни сиз ой давомида чакана сотган товарларингиз суммаси акс эттирилади.
“Имтиёз суммаси” устунида қўлланиладиган имтиёзни сизга имтиёз ҳуқуқини берадиган НҲҲ асосида ҳисобланган пул ифодасида ёзинг.
Тушувчи ёрдам “Имтиёз коди” устунини тўлдиришга ёрдам беради. Ўзингиз фойдаланаётганингизни танланг.
“Имтиёз амал қилишининг бошланиши” ва “Имтиёз амал қилишининг тугаши” устунлари автоматик тарзда - имтиёз қайси вақтдан жорий этилганлиги ва у қачон амал қилишни тўхтатганлиги (агар у тўхтатилган бўлса) тўғрисида маълумотлар билан тўлдирилади. Агар имтиёзнинг амал қилиш муддати ўтган бўлса, ундай фойдаланиш мумкин эмас.
“Имтиёз матни” устуни ҳам автоматик тарзда тўлдирилади. Унда имтиёзнинг моҳиятини акс эттирадиган НҲҲдан парча келтирилади.
Агар ташкилот бир вақтда бир нечта имтиёзлардан фойдаланса, уларнинг барчасини санаб ўтинг. “Имтиёз суммаси” устунида қўлланиладиган имтиёзларнинг умумий суммасини кўрсатинг.
4. “Жўнатиш” тугмасига босинг.
Экраннинг қуйи қисмида жадвал шаклида сиз томондан қачон ва қандай имтиёзлар қўлланилганлиги тўғрисида йиғма ахборот тақдим этилган. Ушбу ахбротга сиз ўзингиз учун қулай вақтда мурожаат қилишингиз мумкин:
Ҳисоботни қайта топшириш зарурми
Апрелдан июнга қадар баъзи солиқ тўловчилар имтиёзни қўллаш мақсадида онлайн-НКМ ва виртуал кассалар маълумотларини солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда автоматик тарзда акс эттиришни ўчиришди ва имтиёз тўғрисидаги маълумотларни бир томонлама умумлаштирилган ҳисобварақ-фактура ёрдамида киритишди. Бу ҳолда ҳисоб-китобларни қайта топшириш ва тузатишлар киритиш арур эмас.
Агар ушбу ярим йилликда сиз техник ечим мавжуд эмаслиги боис имтиёздан умуман фойдаланмаган бўлсангиз, буни юқорида келтирилган йўриқномага риоя қилган ҳолда ҳозир амалга оширишингиз мумкин. Бунда устунда имтиёзни қўллашни хоҳлаётган ойни кўрсатинг. Бу ҳолда тизимга қўлланган имтиёзлар тўғрисидаги ахборотни киритгандан кейин ҳисоб-китобни қайта топширишга тўғри келади.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади