Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан субсидия қандай олинади

preview

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситаларига субсидия ажратишни давом эттиради. Бу ёрдамни қандай олишни buxgalter.uz илтимосига биноан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг юристи Маҳлиё КАРИМОВА тушунтириб берди:

– Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳозирги вақтда қуйидагилар субсидия олиши мумкин:

  • туроператор ва турагентлар - Ўзбекистон резидентлари хизмат кўрсатилган ҳар бир хорижий турист учун;
  • жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, ўтов ва чодирли оромгоҳлар, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар.

Субсидия тадбиркорлик субъекти ҳар ойда кейинги ойнинг 5-кунига қадар тақдим этадиган ариза асосида ажратилади. Жумладан, январь учун ариза топширишнинг сўнгги муддати - 4 февраль.

Бу - муҳим: тадбиркорлик субъекти ариза бериш вақтида қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги керак ва фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги лозим.

Субсидия бериш тартиби Низомнинг 3 ва 4-бобларида белгиланган

Мезонлар

Туроператорлар ва турагентларга хизмат кўрсатилган хорижий туристлар учун субсидия (Низомнинг 3-боби)

Меҳмонхона хизматлари кўрсатиш учун субсидия

(Низомнинг 4-боби)

Субсидия лимити

Кириш туризми бошланган кундан эътиборан кириб келувчи хорижий туристларнинг умумий сони 500 минг нафарга етгунга қадар

01.06 2020 йилдан 31.12. 2021 йилга қадар

Аризалар 15.12.2021 йилга қадар қабул қилинади

 

 

Субсидия миқдори

Ҳар бир хорижий турист учун, камида 5 сутка давомида мамлакатда бўлиш шарти билан - 15 АҚШ доллари.

Субсидия сўмда тўлов кунидаги МБ томонидан белгиланган курс бўйича ажратилади.

 

Субсидия чартер рейслар ташкилотчиларига ажратилмайди. (Низомнинг 2-боби)

 

 

Субсидиялар жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) нархининг 10%и миқдорида ажратилади.

Номер (жой) нархига киритиладиган хизматлар назарда тутилади. Жойлаштириш воситаси томонидан кўрсатилган қўшимча хизматлар (бар хизмати, ресторан хизмати ва бошқалар) киритилмайди.

«E-Mehmon» тизимига ҳар бир ташриф буюрувчи ҳақидаги маълумотларни жойлаштиришда жойлаштириш воситалари турист жойлашган номер нархини кўрсатиши керак

Қаерга мурожаат қилиш лозим

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига - ёзма ёки электрон шаклда, Низомга 1-илова билан тасдиқланган шакл бўйича маблағ ажратиш тўғрисида ариза билан

Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар

  • Туристларга кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (касса чеклари, бажарилган ишлар далолатномалари ва бошқалар);
  • туристик йўлланмалар нусхалари;
  • тўлдирилган ҳисобот шакли (Низомга 2-илова)

 

  • жойлаштириш воситасида жойлаштириш хизматлари кўрсатилган ташриф буюрувчилар рўйхати ва уларга кўрсатилган жойлаштириш хизматлари ҳажми тўғрисида маълумот;
  • ҳисобварақ-фактуралар ва (ёки) жойлаштириш хизматларига ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
  • номер (жой) нархини шакллантириш тартибини белгиловчи жойлаштириш воситасининг локал ҳужжати нусхаси

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ариза олинган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида ҳужжатларнинг  Низом талабларига мувофиқлигини текширади. Аризани ўрганиб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, Қўмита ариза берувчини ёзма шаклда ёки электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади. Бу ҳолда аризани ўрганиб чиқишни қўшимча 5 календарь кунга узайтириши мумкин.

Субсидияларни ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор 1 иш куни мобайнида қабул қилинади, қарорнинг нусхаси қабул қилинган кунда ариза берувчига юборилади.

Рад этилган тақдирда ариза берувчи 2 ҳафта муддатда камчиликлар бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда Қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Ушбу муддат тугагандан кейин тақдим қилинган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида қайта кўриб чиқилади ва янги асослар бўйича уни қаноатлантиришни рад этиш мумкин эмас.

Лимит ёки субсидия бериш учун муддатнинг тугаши асосида рад этилган ҳолда такроран аризалар кўриб чиқилмайди.


Рад этишлари мумкин, агар:

а) Низомга мувофиқ ариза берувчи ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим қилинмаган бўлса;

б) тақдим қилинган ҳужжатларнинг нотўғрилиги;

в) лимит ёки субсидия бериш муддати тугаган бўлса.

Қўмита Молия вазирлигига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманомани тақдим этади. Молия вазирлиги уни 3 иш кунида кўриб чиқади ва маблағларни Қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказади. Ўз навбатида Қўмита 3 иш кунида хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги ҳисобрақамларига ўтказиб беради.

Маълумотлар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан сохталаштирилганлиги аниқланган тақдирда субсидия Давлат бюджетига қайтарилади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Имтиёзлар Имтиёзлар Имтиёзлар /uz/publish/doc/text166372_turizm_sohasini_qullab-quvvatlash_jamgarmasidan_subsidiya_qanday_olinadi