Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Ҳисобда хатолар: фойдаланишдаги ашёларнинг жойи омбордами?
Ҳисобда ҳеч нарсага қарамай ўз долзарблигини йўқотмаётган хатолар мавжуд. Улардан бири – ишлаб чиқаришда жалб қилинган инвентарнинг омбордаги нотўғри ҳисоби.
Омбор ҳисобидаги тўсқинликлар ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «TRI-S-AUDIT» МЧЖ директори Светлана ГОЛОСОВА батафсил гапириб берди:
- Неча йил ишласам, шунча йил, айтайлик, омбордан насос олиниб, ундан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган вазиятларга дуч келаман. Бунда ҳисобда у омбордан олинганлиги ҳақида ҳеч қандай белги мавжуд эмас. Уни ходим олди, фойдаланди, қайтариб қўйди ва ушбу барча манипуляциялар тўғрисида белги қўймади... Бу ҳам нотўғри ёндашув. Омбордан ашё фойдаланиш учун олиндими, демак, у 4-сон БҲМСга асосан ундан қанчалик узоқ фойдаланишлари ва қайси бинода сақлашларидан қатъи назар, омбордан ҳисобдан чиқарилиши керак. Фойдаланиб бўлингандан кейин, агар у ишлаб чиқаришда бошқа зарур бўлмаса, уни яна омборга кирим қилиш мумкин.
Моддий жавобгар шахсни алмаштиришни ҳам унутмаслик зарур. Бундай пайтларда моддий жавобгарлик омбор мудиридан бошқа моддий жавобгар шахсга ўтади ва – аксинча. Бундай алмашишни ҳисоб журналларида мажбурий тартибда қайд этиш лозим.
Агар ушбу қоидаларга риоя қилинмаса, ҳар қандай инвентарлаш ёки текширувда бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ва – омборда ҳақиқатда мавжуд бўлган ТМҚни қайта санашда олинган маълумотлар ўртасида тафовут юзага келади.
Нотўғри расмийлаштирилган ТМҚ ҳар қандай назорат қилувчи органда саволлар туғдиради, у айбдорни аниқлаш ва уни тегишли жаримага тортишга ҳаракат қилади. Агар инвентар омбордан ҳисобдан чиқарилмаган бўлса ва бунда у фойдаланишда бўлса, омборда – камомад мавжудлиги келиб чиқади. Агар инвентар омбордан ҳисобдан чиқарилган бўлса, ундан фойдаланиб бўлгандан сўнг келаси галгача омборга сақлашга қўйишган бўлса, бироқ кирим қилишмаган бўлса, демак ҳисобга олинмаган ашё пайдо бўлган. Ва бошқа барча эҳтимолий вариациялар...
Албатта, инвентарлаш пировардида ҳаммасини жой-жойига қўйиш, тўғри ҳисобни йўлга қўйиш учун зарурдир. Бироқ, қоидага кўра, бу ҳолларда муҳокама қилиш асаббузарликларсиз кечмайди. Шу боис, муаммоларнинг олдини олиш учун омбор ва бошқа ишчи бинолар ўртасида мудом сарсон бўладиган ТМҚ ҳисобига эътиборлироқ бўлиш лозим”.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади