Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Инвентарлашни неча марта ўтказишингиз мумкин ва шарт
19-сон БҲМСга мувофиқ, молия йилида инвентарлашни ўтказиш сонини ташкилот раҳбари белгилайди. Бироқ, ушбу масала унинг қарорига боғлиқ бўлмайдиган вазиятлар ҳам юзага келиб туради.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра «TRI-S-AUDIT» МЧЖ директори Светлана ГОЛОСОВА хўжалик юритувчи субъект қандай вазиятларда ва қандай даврийлик билан ўз активлари ва мажбуриятларини инвентарлашдан ўтказиши шартлиги, шунингдек уни ўтказиш ташаббуси билан ташқаридан ким, қандай асосда чиқиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берди:
– 19-сон БҲМСга мувофиқ, ҳисобот йилида инвентарлашни ўтказиш сони, уларни ўтказиш санаси, инвентарлашдан ўтказиладиган активлар ва мажбуриятлар рўйхатини хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари белгилайди. Ушбу қоидадан истиснолар ҳам мавжуд:
Даврийлиги |
|
Мол-мулк ижарага берилганда, сотиб олинганда, сотилганда, шунингдек, давлат корхонаси ўзгартирилган (давлат тасарруфидан чиқарилган) чоғда қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда |
Битим тузилган пайтда |
Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан, инвентарлаш ҳисобот йилининг 1 октябридан кечиктирмай ўтказиладиган мол-мулкдан ташқари |
4-сон БҲМСга биноан ТМЗ бир йилда камида бир марта инвентарланади. 5-сон БҲМСга мувофиқ, АВ 2 йилда камида бир марта, кутубхона фондлари эса 5 йилда бир марта инвентарланади. |
Пул маблағлари, пул ҳужжатлари, бойликлар ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни инвентарлаш |
Ойда бир марта |
ЁММ, озиқ-овқат маҳсулотларини инвентарлаш |
Ҳар чоракда |
Қимматбаҳо металларни инвентарлаш |
Тармоқ йўриқномаларига мувофиқ |
Айрим жойлар ва мавсумий тусда ишлайдиган корхоналарда |
Ишлаб чиқариш захиралари энг кам миқдорда қолган даврда |
АВ ва ТМБ қайта баҳоланганда |
Қайта баҳолаш пайтида |
Моддий жавобгар шахслар алмашганда |
Ишларни қабул қилиш-топшириш кунида |
Ўғирлик ёки суиистеъмол, бойликларни ишдан чиқариш фактлари аниқланганда |
Аниқланган пайтда |
Табиий офатлар, ёнғинлар, фалокатлар ёки ғайритабиий шароитлар юзага келтирган бошқа фавқулодда вазиятлар юз берганда |
Юз бериш далили бўйича |
Хўжалик юритувчи субъект тугатилганда (қайта ташкил этилганда) тугатиш (ажратиш) балансини тузиш олдидан ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда |
Тартиб-таомилни ўтказиш пайтида |
Умумий (жамоавий) моддий жавобгарлик белгиланганда |
Жамоа раҳбари ўзгарганда, жамоадан унинг 50%дан ортиқ аъзолари чиқиб кетганда, шунингдек жамоанинг битта ёки бир нечта аъзоси талаби билан |
Инвентарлашни белгиланган ҳоллардан кам ўтказиш мумкин эмас, кўп ўтказиш мумкин, ҳеч қандай чекловлар йўқ.
Қачон аудитор ташаббусига кўра инвентарлаш ўтказилади
Аудиторлик ташкилотлари текширув чоғида биринчи навбатда корхона 19-сон БҲМС талабларига риоя этаётганига эътибор беради. Ҳар қандай ҳолатда аудиторлар ё ўзларининг ҳозирлигида инвентарлаш ўтказилишини ташкил этадилар ёки уни ўзлари танлаб ўтказадилар, ёхуд – раҳбарият инвентарлашни ўтказишга тўсқинлик қилмаса – хулосани модификациялаш ҳуқуқига эгалар.
Ташкилот аудиторлар билан олдиндан, масалан, – ёзда шартнома тузса, аудиторлик ташкилоти инвентарлашни ўтказишда қатнашишдан ўзи манфаатдор бўлади. Сабаби у инвентарлашни ўтказиш – реал, ҳужжатларда кўрсатилган активлар мавжуд ва ҳақиқатга тўғри келишини тасдиқлаши керак бўлади.
Ўтган йил якунларига кўра барча инвентарлашлар ўтказилганидан сўнг аудит ўтказиш учун шартнома тузилса, аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект мустақил равишда ўтказган сўнгги инвентарлаш маълумотларини тасдиқлаш учун танлаб инвентарлашни ўтказиши мумкин. Бироқ, аудитор ўша инвентарлашни бутунлай эъборга олмасликка ҳақли эмас. Одатда, аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект аниқ қандайдир хато ўтказган жойни инвентарлашдан ўтказиш ташаббуси билан чиқади.
ХАС бўйича аудит ўтказувчи аудиторлик ташкилоти активлар мавжудлиги ва бут сақланиши таъминланганига максимал даражада ишонч ҳосил қилиши керак. Буни эса фақат инвентарлашни ўтказишда қатнашиб амалга ошириш мумкин.
Аудитор иштирокида инвентарлашни ўтказиш якунида корхонада ҳеч қандай камчилик аниқланмаган биронта ҳолатни мисол қилиб келтира олмайман. Камчиликлар доим топилади. Мисол учун, етказиб бериш шартномасида битта номланишдаги актив кўрсатилиб, ҳисобда бошқача қайд этиладиган, корхона мутахассислари эса уни буткул бошқача номлайдиган ҳолатлар учрайди. Баъзан актив омборда қайд этилган, амалда эса ё фойдаланилаётган, ёхуд бошқа шахсга фойдаланишга берилган бўлади. Инвентарлашни ўтказмай, бундай ҳолларни аниқлай олмайсиз. Кўпинча инвентарлашни ўтказиш натижасида қайта баҳолашга эҳтиёж юзага келади.
2022 йил 1 январдан бошлаб активлар ва мажбуриятларни инвентарлашдан ўтказмаслик мансабдор шахсларга 3–7 БҲМ миқдорида жарима солишга олиб келади. Маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такроран ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун – 7–10 БҲМ .
Хўжакўрсинга инвентарлашни ўтказиш нафақат текширув натижасида қўшимча ҳисоблаш ва ҳисоботни қайта топширишга, балки ҳуқуқбузарликлар аниқланганда хўжалик юритувчи субъект мансабдор шахсларининг маъмурий, баъзан эса жиноий жавобгарликка тортилишига ҳам олиб келиши мумкин.