Апрель ойи ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобидаги тўсиқлар

preview

2021 йил март ойида ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби электрон шаклига - 5 ва 6-иловаларга ўзгартиришлар киритилди. Биз илгари ушбу янгиланган иловаларни тўлдирган ҳолда бухгалтерлар қандай масалаларга дуч келишлари ҳақида ёзгандик. Ҳозир яна тузатишлар киритилмоқда. Бироқ апрель ойи учун барибир эски шакллар бўйича топширамиз, шу боис яна бир бор муаммоли жойларни кўриб чиқамиз.

Эътибор беринг!
ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни қандай тўлдириш ҳақида бизнинг тавсияларимизда - бу ерда ўқинг.

1-муаммо. Ҳисоб-китобга 5-илова солиқ даври (йил) учун ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади. Шу боис, ҳатто агар ходим солиқ даври мобайнида ишдан бўшатилган бўлса ҳам, уни иловада йил якунига қадар кўрсатишга тўғри келади - ҳисоблашларсиз, албатта. Меҳнат шартномаси бўйича (“Контракт шакли 1 - меҳнат шартномаси: асосий”) ишлаган ходимни ишдан бўшатишда “Иш вақти” устунида “0”ни кўрсатиш мантиққа эга бўлади, бироқ тизим бундай имкониятни тақдим этмайди. Фақат агар у ФҲШ  бўйича ишлаган бўлса, тизим унга “0” қўйиш имконини беради.


Нима қилиш керак?

  • Ишдан бўшатилган ходимни - ФҲШ бўйича ишлаган сифатида қайд этиш мумкин. Шунда “Иш вақти” устунида “0” қўйиш мумкин. Бу унчалик тўғри эмас, бироқ қандай бўлмасин - чиқиш йўли.
  • Шунингдек, иш вақтини ўзгаришсиз қолдириш мумкин, бу ҳам унчалик тўғри эмас.

Вазиятдан чиқишнинг энг тўғри йўли - Солиқ қўмитаси ва унинг электрон тизимлари ишлаб чиқувчилари ушбу жиҳатни инобатга олишлари лозим.


2-муаммо.
Бухгалтерлар “233” кодли хатодан шикоят қилишмоқда - “Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси олдинга ойга нисбатан кам бўлмаслиги керак”.

Ҳатто агар Ҳисоб-китобнинг 011-сатри “Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар” ва 0110-сатри “Шундан, ҳисобот даври учун ҳисобланган иш ҳақи тарзидаги даромад” кўрсаткичлари 5-илованинг 9 ва 10-устунлари қийматларига мувофиқ келса ҳам, бироқ ой учун Ҳисоб-китобнинг 060-сатрида ҳисобланган ШЖБПҲ олдинги ойда ҳисоблангандан кам бўлса, тизим хато беради. Бироқ сабаблар бутунлай объектив бўлиши мумкинку!

Масалан, ходим ҳисобот ойида иш ҳақи сақланмаган ҳолда тақдим этиладиган таътилда бўлган. Ёки қандайдир сабабга кўра иш ҳақи ҳисобланмаган. Демак, ой учун ШЖБПҲ ҳам кам бўлади. Бироқ тизим бундай вазиятларни назарда тутмайди.


Нима қилиш керак?

ДСҚ электрон ҳисоботи тизими созламасини тузатиш

3-муаммо. Амалиётда айни бир ходим ҳам муҳнат шартномаси бўйича - асосий иш жойи бўйича, ҳам ФҲХ шартнома бўйича ишлаши мумкун. Шундай ҳам бўладики, ходим аввалбошдан ФҲХ шартнома бўйича бир лавозимда ишлаган, кейин эса уни асосий иш жойи бўйича ўтказишган ва меҳнат шартномасини бошқа лавозим бўйича тузишган. Ёки - у жорий солиқ даврида ишлаган, ишдан бўшатилган, кейин эса қайтадан қабул қилинган.

Ҳисоб-китобга 5-илованинг электрон шакли бундай ходимларни Ёйилмада икки марта - иккита сатр билан кўрсатиш имконини бермайди, бунда “СТИР такрорланмоқда” деган хатони беради. Илгаригидек, жорий пайтда бундай вазиятдан чиқишнинг ягона йўли - бундай ходимнинг даромадларини бирлаштириш ва уни 5-иловада меҳнат контракти тоифаси бўйича кўрсатиш - бу ҳам унчалик тўғри эмас.


Нима қилиш керак?

Олдинги банд жавобига қаранг.

Эътибор беринг!
Эҳтимолий ноаниқликлар ва хатоларни олдини олиш учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби тезда қайта ишлашни талаб қилади. Бухгалтерлик ҳамжамияти номидан buxgalter.uz яна бир бор ДСҚ мутахассисларидан юқорида санаб ўтилган масалаларни кўриб чиқиш ва солиқ ҳисоботига тегишли тузатишлар киритишни илтимос қилади.

Виктория БЕЗГИНА

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /uz/publish/doc/text169657_aprel_oyi_jshds_va_ijtimoiy_soliq_hisob-kitobidagi_tusiqlar