Чет эллик ходимнинг валютадаги даромадидан солиқлар қандай ҳисобланади

preview

“Корхона ФҲХ шартномага асосан жисмоний шахс-норезидентнинг хизматлари учун тўловни чет эл валютасида амалга оширади. Кўрсатилган хизматлар далолатномаси 13 мартда имзоланган, даромад эса 28 мартда тўланган”.

Ушбу вазиятда ЖШДС ва ижтимоий солиқни қандай ҳисоблаб чиқаришни buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ тушунтирди:

Эътибор беринг
Керакли материалларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган, тузилган ФҲХ шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар (бундан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар мустасно) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига киради . Ушбу даромадларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади .

 

ЖШДС

Жисмоний шахснинг чет эл валютасида ифодаланган даромадлари, ҳақиқатда даромадлар олинган санадаги Марказий банкнинг курси бўйича сўмга қайта ҳисоб-китоб қилинади . Пул шаклида даромад олинган сана – бу уни тўлаш куни, шу жумладан – даромадни жисмоний шахснинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиш ёки жисмоний шахснинг топшириғига кўра учинчи шахсларнинг ҳисобварақларига ўтказиш куни .

Бинобарин, импорт контракти доирасида норезидентнинг даромадлари бўйича ЖШДС валюта маблағлари ўтказилган санадаги Марказий банкнинг курси бўйича аниқланган даромаддан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

 

Ижтимоий солиқ

Ижтимоий солиқ бўйича солиқ базаси – бу корхонанинг меҳнатга ҳақ тўлаш учун харажатлари . Ҳисоблаш усули бўйича норезидентнинг хизматлари (ишлари) бўйича харажат бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган санада юзага келади .

Тегишинча, ФҲХ шартнома бўйича норезидентнинг даромадларидан олинадиган ижтимоий солиқ:

1) кўрсатилган хизматлар далолатномаси имзоланган ойда ҳисобланади;

2) кўрсатилган хизматлар далолатномаси санасида Марказий банкнинг курси бўйича ҳисоблаб чиқарилади.

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /uz/publish/doc/text190611_chet_ellikning_valyutada_ifodalangan_daromadidan_soliqlar_qanday_hisoblab_chiqariladi