ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Ижарага олувчи - талаба бўлса
СКнинг 378-моддасига киритиладиган жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларини солиқ солишдан озод қилишга тааллуқли тузатишлар биринчи ўқишда маъқулланди.
Ижарага берувчи уй-жойни ижарага бериш бўйича талабалар билан тузилган шартномаларни, бошқалар билан тузилган шартномалар сингари, Ijara.soliq.uz да рўйхатдан ўтказади. Сервис Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълумотлар базаси билан интеграция қилинган. Талаба-ижарага олувчи тўғрисидаги маълумотлар талабанинг ЖШШИРини киритиш чоғида автоматик тарзда тўлдирилади. Шу жумладан - босқичи, факультети, ОТМ ва ҳ.к.
Агар СКнинг 378-моддасига қўшимчалар парламент томонидан кўриб чиқилаётган таҳририда қабул қилинса, ижара шартномаси Ijara.soliq.uz да рўйхатдан ўтказилгандан кейин талабага ижарага берилаётган уй-жой учун тўлов суммасини ЖШДСдан озод қилиш бўйича имтиёз дарҳол автоматик тарзда қўлланилади.
Ҳозирги вақтда мол-мулкни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлар СКнинг 375-моддаси 3-бандига асосан ижарага берувчининг мулкий даромадлари ҳисобланади ва ЖШДС солинади.
Манбага қаранг.