Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ЖШДС мурожаатчига ЯИДХП орқали қандай қайтарилади
ЖШДСга имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди (15.11.2023 й. 601-сон ВМҚ) Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этиб, сўровномани тўлдириши ва тегишли ҳужжатларни электрон шаклда илова қилиши лозим. Жадвалда – ЖШДС бўйича имтиёзлар турлари ва уларни олиш учун зарур ҳужжатлар келтириб ўтилган.
1. Солиқ, тўловчининг қуйидагиларга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи суммаси ва бошқа даромадлари бўйича имтиёз олиш учун: |
|
1.1. Ўзбекистоннинг профессионал ва олий таълим ташкилотларида: ўзининг, шунингдек, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг, хотинининг таълим олиши учун тўловга |
|
1.2. Фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактабларда таълим олиши учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 млн сўмгача бўлган тўловларга |
|
1.3. Солиқ базасининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда меценатлик кўмагини кўрсатишга |
|
1.4. Олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами МҲЭКМнинг 80 бараваригача бўлган миқдорда қоплашга, башарти уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларини сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича |
|
1.5. Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги ихтиёрий равишда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобваракларига |
|
2. Солиқ тўловчининг солиқ даври давомида қуйидагиларни тўлаш учун йўналтириладиган, БҲМнинг 8 бараваригача бўлган миқдордаги иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари бўйича имтиёз олиш учун: |
|
2.1. Халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларига |
|
2.2. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига тўловларга |
|
Мурожаатни кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди. Солиқ органи 5 иш куни ичида имтиёзни қўллаш ёки уни қўллашни рад этиш ҳақида мурожаатчига жавоб йўллайди.
Имтиёз қўлланганда қарор қабул қилинган кундан бошлаб 15 кун ичида аризачининг пластик картасига маблағлар тўлаб берилади.
Йиллик солиқ декларациясини қандай топшириш ҳақида бизнинг материалимизда ўқинг:
Ходим учун ЖШДС бўйича имтиёздан фойдаланиш учун – уни ташкилот бухгалтери қўллайдиган иккинчи вариант. Батафсил: