Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Меъёрдан юқори суткалик харажатлар - даромад эмас
Агар суткалик харажатлар белгиланган меъёрдан ошса, улар компенсация тўловларига киради ва тегишинча, ЖШДС солинади. Ходим хизмат сафарига кетишдан олдин энди солиқ чегирилган ҳолда қўшимча суткалик харажат олиши керакми? Ёки солиқ бўнак ҳисоботи топширилгандан кейин ушлаб қолинадими?
Вазиятни buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқнома Ўзбекистон Республикаси доирасида суткалик харажат меъёрини белгилайди:
- Тошкент шаҳрида, шаҳарлар - вилоятлар марказларида - 0,1 БҲМ - 24 500 сўм (0,1 х 245 000*);
- бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда - 0,08 БҲМ - 19 600 сўм (0,08 х 245 000*).
Бунда ишчини хизмат сафарига юборилган жойдан ўзининг доимий равишда яшайдиган жойига ҳар куни қайтиши мумкинми, йўқлиги хизмат сафарига юборган ташкилотнинг раҳбари томонидан - масофанинг узоқлиги, транспорт алоқаси шароити, бажариладиган топшириқнинг туси, ишчи учун дам олиш шароитларини яратиш кабиларни ҳисобга олган ҳолда ҳал қилинади.
ЎзР ташқарисига хизмат сафарларига юборилганда суткалик харажатлар хорижий валютада Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари ЎзР ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланган. Бу ҳолда меъёрий суткалик харажат миқдори хорижий валютада белгиланган. Масалан, Москвага хизмат сафарига юборилган учун ушбу сумма 35 АҚШ долларини ташкил этади.
Шу билан бир вақтда келтириб ўтилган НҲҲлар корхона раҳбарига суткалик харажат суммаларини катта миқдорда белгилаш ҳуқуқини беради. Меъёрлар бўйича суткалик беришда улар ходимнинг даромади ҳисобланмайди , меъёрдан юқориси эса - бу ходимнинг даромади .
Ишчига суткалик беришда у ҳақиқатда қанча пулни сарфлаши маълум эмас. Ишчи уларни бўнак билан олади, яъни унда ташкилот олдида қарз ҳосил бўлади. Демак, берилган меъёрдан юқори суткалик - бу ҳали даромад эмас. Меъёрдан юқори суткалик харажатдан ЖШДС ушлаб қолиш хизмат сафари бўйича бўнак ҳисоботи тасдиқлангандан кейин иш ҳақига пул маблағларини олиш учун банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда амалга оширилади .
Масалан, бўнак ҳисоботи жорий йилнинг 15 мартида тақдим этилган, март учун иш ҳақи корхонада 5 апрелда берилади. ЖШДС (шу жумладан - меъёрдан юқори суткалик харажатдан) бюджетга 5 апрелда ўтказилади.
*1 февралдан бошлаб 1 БҲМ - 245 000 сўм .