УФдаги улушни ўғилга текин ва солиқларсиз ўтказиш

preview

МЧЖ таъсисчиларидан бири устав фондидаги ўз улушини ўғлига текинга ўтказмоқчи. Бу қандай амалга оширилади ва бунда солиқ оқибатлари юзага келадими? Буни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:

 

– “Жисмоний шахс ўз улушини бошқа жисмоний шахсга совға қилиши мумкин. МЧЖ таъсисчисининг (шу жумладан - ягона таъсисчисининг) ўз улушидан ҳадя қилиш йўли билан воз кечиш ҳуқуқи ФК ва “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонун билан регламентланган.

Мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар фуқаролик ҳуқуқлари объектларига киради . Фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари эркин суратда бошқа шахсларга берилиши ёки мерос қилиб олиш, юридик шахсни қайта ташкил этиш тартибида ёхуд бошқа усул билан, агар улар муомаладан чиқарилмаган ёки уларнинг муомалада бўлиши чеклаб қўйилмаган бўлса, бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши мумкин .

 Жамиятнинг уставида тақиқланмаган бўлса, таъсисчи ўз улушини (улушининг бир қисмини) учинчи шахсларга сотиш ёки ўзга тарзда уларнинг фойдасига воз кечишга йўл қўйилади .

Эътибор беринг
Жамиятнинг уставида жамият иштирокчисининг улушини (улушининг бир қисмини) сотишдан бошқача тарзда учинчи шахслар фойдасига воз кечиш учун жамиятнинг ёки жамиятнинг қолган иштирокчиларининг розилигини олиш зарурлиги назарда тутилиши мумкин.

Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш, агар уни нотариал шаклда амалга ошириш жамиятнинг уставида талаб этилмаса, оддий ёзма шаклда амалга оширилади. Мазкур нормага риоя этмаслик битимнинг ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келади .

Эътибор беринг
Улушдан воз кечилгандан кейин МЧЖ иштирокчилари таркиби ўзгаради. Бу МЧЖни уставнинг янги таҳрири тасдиқланган кундан эътиборан 30 кун ичида қайта рўйхатдан ўтказишни талаб қилади .

 

Солиқ оқибатлари

Кўриб чиқилаётган вазиятда таъсисчининг ўғлида текин олинган мол-мулкнинг, мулкий ҳуқуқларнинг қиймати тарзида даромад пайдо бўлади .

Бунда жисмоний шахслардан текин (шу жумладан ҳадя шартномалари бўйича) олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадлар, агар уларни бериш яқин қариндошлар (унинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укалари ва опа-сингиллари, эри (хотини), фарзандлари, шу жумладан фарзандликка олинганлар, боболари, бувилари, неваралари, шунингдек эрининг (хотинининг) ота-онаси) ўртасида амалга оширилиши кўзда тутилади   .

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /uz/publish/doc/text178550_ufdagi_ulushni_ugilga_tekin_va_soliqlarsiz_utkazish