Кадрлар ҳисоби
Материал санаси 09.07.2020
Корхона 2019 йил октябрда чет эллик мутахассис билан меҳнат контрактини тузган. У 2020 йил май ойида ишдан бўшаяпти. Корхона фойдаланилмаган таътил учун унга компенсация тўлаши керакми? Вuxgalter.uz илтимосига кўра ушбу саволга «AssistanceInTax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 07.07.2020
Корхона чет эллик таъсисчини штатга қабул қилмоқчи. Бунинг учун қандай рухсат берувчи ҳужжатлар олиш зарур ва буни ҳар доим амалга ошириш лозимми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 12.06.2020
Агар ходим иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилда бўлса, у тўлайдиган алиментлар билан нима қилиш керак? Ахир бу ҳолатда иш ҳақи ҳисобланмайдику. Бу ҳолда фирма қандайдир харажатлар қилиши керакми? «Норма» эксперти Наталья МЕМЕТОВА жавоб беради: ... 

Материал санаси 06.06.2020
1 сентябрга қадар кадрлар бўлими ходимлари ташкилотлардаги барча ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ЯММТга киритиш бўйича ишларни якунлашлари лозим. Buxgalter.uz «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро-дастурий аппарати комплекси бошқармаси дирекциясининг тушунтиришларига асосан кўп учрайдиган 10 та саволга жавоб тайёрлади. ... 

Материал санаси 29.05.2020
Сўнгги пайтда карантин чоралари секин-аста юмшатилаётганига қарамай, хотиржам бўлишга ҳали эрта. Биронта ҳудуд касаллик яна қўзғаши ва бизнес учун қоидалар қатъийлаштирилишидан суғурталанган эмас. Шу сабабли масофавий ишлаётган ходимларини қайтараётган ҳар бир ташкилот уларни яна ўша усулда ишлашга ўтказишга тайёр бўлиши лозим. Бу вазиятда кейинчалик текширувчиларда ҳеч қандай эътирозлар юзага келмаслиги учун ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш муҳим аҳамиятга эга. «Норма» экспертлари – меҳнат ҳуқуқи бўйича Ленара ХИКМАТОВА ва юридик масалалар бўйича Альберт САФИН офисда ва ундан ташқарида ишлашни расмийлаштириш жиҳатлари юзасидан тушунтириш бердилар. ... 

Материал санаси 27.05.2020
Ёзги таътил палласи яқинлашмоқда. Тўғри, бу йилги пандемия қарорлар қабул қилиш жараёнини бирмунча жадаллаштирди, кўпчилик режалаштирилмаган таътилга чиқишга ҳам улгурди. Шу жумладан – иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилга. Карантин даврида деярли ҳамманинг иш ҳақи ҳам анча камайди. Ходимларни 2020 йилда таътилга чиқараётганда қайси жиҳатларни ҳисобга олиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб берди. ... 

Материал санаси 22.05.2020
Интизомий жазо қўллашнинг ўзига хос жиҳатларини меҳнат ҳуқуқи бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 22.05.2020
Хизмат бўйича кўтарилиш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори кўпинча ходимнинг малакаси, у лавозимга мувофиқлиги юзасидан ўтказилган аттестациядан муваффақиятли ўтганлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади. Хизматчилар лавозимлари бўйича малака тоифалари қандай берилиши ва буни қандай тўғри расмийлаштириш ҳақида меҳнат ҳуқуқи бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди: ... 

Материал санаси 21.05.2020
Жисмоний шахс иккита кичкина корхонада – ҳар бирида 0,5 ставкадан бош бухгалтер бўлиб ишлайди. Бунда фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (ФҲШ) бўйича яна битта фирмага бош бухгалтер бўлиб ишга жойлашиши мумкинми? Аслида бош бухгалтер ФҲШ бўйича ишлай оладими? ... 

Материал санаси 18.05.2020
«Айни пайтда бизнинг МЧЖ бошқа МЧЖга қўшиб юборилмоқда. Бош директор 2020 йил 30 апрелда ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган. Бироқ муассис ўша куниёқ аризасини имзолаганига қарамай, қўшиб юбориш ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириб, шу пайтгача ўз мажбуриятларини бажаришда давом этмоқда. Шу пайтгача буйруқ ва йиғилиш баённомаси тузилмаган. У қайси пайтгача бош директор мажбуриятларини бажариши мумкин? Бундай ҳолат қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?». ... 

Материал санаси 18.05.2020
Ходимнинг меҳнат мажбуриятлари ҳеч қаерда қайд этилмаган бўлса, ушбу мажбуриятларни бузгани учун уни ишдан бўшатиш жуда қийин бўлади. Тўғри тузилган лавозим йўриқномаси бу масалада иш берувчига ёрдам беради. Уни қандай тузиш ва у билан қандай ишлаш ҳақида меҳнатга оид ҳуқуқ масалалари бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди: ... 

Материал санаси 16.05.2020
“Агар дам олиш куни ишга жалб қилинган бўлсам, отгул олишга ҳуқуқим борми? Мен тўлиқ иш куни эмас,балки атиги 3 соат ишлаб берган бўлсам, унинг давомийлиги қандай бўлиши керак”? ... 

Материал санаси 08.05.2020
Карантинда бўлган ходимларнинг меҳнатга лаёқатсизлик тўғрисидаги маълумотномаларга ҳақ тўлаш лозимми? Бу ҳолда маълумотномани меҳнатга лаёқатсизлик варақаси билан алмаштириш мумкинми? Шунингдек, поликлиникаларнинг болалар боғчалари карантинга ёпилган болаларнинг ота-оналарига меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини беришни рад этиши қонунийми? Buxgalter.uz ушбу саволлар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан тушунтиришлар олди. ... 

Материал санаси 07.05.2020
Кўп ташкилотларда Ички меҳнат тартиби қоидалари (ИМТҚ) ишлаб чиқилган бўлсада, уларда компаниянинг барча ходимлари учун умумий иш вақти режимини назарда тутиш анча мушкул. Ахир у ходимларда ва ҳатто бўлимларда ҳам турлича: қўриқлаш хизматида – битта, ҳайдовчиларда бошқача бўлиши мумкин ва ҳ.к. Шу боис ИМТҚдан ташқари, баъзи корхоналарда ходимларнинг иш вақтини сменали графиклар билан тақсимлаш мақсадга мувофиқдир. Уларни тўғри ва қандай шаклда тузишни меҳнат ҳуқуқи масалалари бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди. ... 

Материал санаси 07.05.2020
– «ХКда бухгалтер бўлиб ишлайман. Масофадан туриб фаолият юритаман. Карантин пайтида раҳбар мени ишдан бўшатишга ҳақлими»? Фойдаланувчининг саволига меҳнатга оид ҳуқуқ масалалари бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди. ... 

Материал санаси 06.05.2020
Солиқ органи солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига ЯММТга ходимлар тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳамда янги ва амалдаги меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида эслатма йўллади. Хушхабар: электрон меҳнат дафтарчалари тизими қайта ишланди ва яхши томонга ўзгарди. Вuxgalter.uz ЯММТ дирекцияси мутахассислари билан биргаликда унинг янги техник имкониятлари шарҳини тайёрлади ... 

Материал санаси 04.05.2020
Қайси пайтдан бошлаб корхонада иш ҳақини тўлаш бўйича қарз муддати ўтказиб юборилган ҳисобланади? Иш ҳақи бўйича муддат ўтказиб юборилганлиги учун ким ва қандай ҳажмда жавоб беради? Агар бунда банк айбдор бўлса, қандай йўл тутиш лозим? Ёки контрагентлар вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун корхонанинг ҳисобварағида пул мавжуд бўлмасачи? Вазиятни «Норма»нинг кадрлар масалалари бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди. ... 

Материал санаси 02.05.2020
Ишга қабул қилинаётган янги ходим қандайдир шахсий сабабларга кўра олдин қаердадир ишлагани ҳақида индамай қўйиши мумкин. Меҳнат дафтарчаси мавжудлигини қандай текшириш ҳақида «Норма»нинг кадрлар масалалари бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди. ... 

Материал санаси 29.04.2020
Ҳар бир корхона штат жадвалига эга бўлиши шартми? Тасдиқланган бланка ва уни тўлдириш бўйича йўриқнома мавжудми? Хусусий корхонанинг штат жадвалига лавозимлар Классификаторида мавжуд бўлмаган лавозимни киритиш мумкинми? Ушбу масалаларни тушуниб олиш учун buxgalter.uz ҳужжатларининг намуналаридан ва «Норма»нинг кадрлар масалалари бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВАнинг тушунтиришидан фойдаланинг. ... 

Материал санаси 28.04.2020
МЧЖга раҳбар билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунаси керак бўлди. Кадрлар хизмати 19.04.2003 йилдаги 189-сон ВМҚга 4-илова – "Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи раҳбарини ёллаш тўғрисида намунавий меҳнат шартномаси"ни топди. Бироқ у амал қилмай қўйган, ўз кучини йўқотган. Ундан намуна сифатида фойдаланиш мумкинми? Ёки вазиятдан чиқишнинг бошқа йўли борми? «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА махсус buxgalter.uz учун ушбу масалага ойдинлик киритди. ...