Давлат мулкини ижарага олишда ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак

preview

"Корхона давлат мулки объектини ижарага олди. Агар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари давлат мулкини ижарага берса, бу мулкни ижарага бериш ваколатига эга бўлган орган солиқ агенти деб тан олинади (СК 256-м. 1-қ.). Солиқ базасини солиқ агенти ижара шартномасида белгиланган ижара тўлови миқдорида, солиқни ҳисобга олган ҳолда аниқлайди.

Агар ҳокимият бизнинг корхонамизга ҳисоб-фактура тақдим этмаган бўлса, ҚҚС суммасини қандай ҳисобга олиш мумкин?"

Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

– Давлат мулкини ижарага бериш бўйича ваколатли орган – Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари . У давлат мулкини ижарага беришда солиқ агенти вазифасини бажаради, ҚҚСни ҳисоблайди ва тўлайди.

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби махсус Низом билан белгиланган. Ижара тўловини Солиқ қўмитаси "E-ijara" хизмати орқали ундиради.

Марказ, ижарага берувчи сифатида, ҳар ойда ижарачига ҳисоб-фактура тақдим этади, унда ижара тўлови қийматида ҚҚС суммасини кўрсатади.

Ушбу ҳисоб-фактура асосида давлат мулки ижарачиси ҚҚСни ҳисобга олиш учун барча шартларга мувофиқ бўлганда ҳисобга олишга ҳақли  .

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text201610_davlat_mulkini_ijaraga_olishda_qqsni_qanday_hisobga_olish_kerak