Лицензия шартномаси бўйича хизматларни экспорт қилишда ноль ставкали ҚҚСни қўллаш мумкинми

preview

«Корхона БААда рўйхатга олинган юридик шахсга лицензия шартномаси бўйича хизматлар кўрсатмоқда. Лицензия шартномаси бўйича хизматларни экспорт қилишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш мумкинми?»

Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра, саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Эътибор беринг

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» хизматининг барча тайёр жавоблар базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.

 

– ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси билан солиқ солинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма СК 260-моддаси 1-қисмида белгиланган. Бундай айланмалар рўйхати – ёпиқ. Лицензия шартномаси бўйича хизматларни экспортга реализация қилиш бўйича айланма ушбу рўйхатда кўрсатилмаган.

Кўриб чиқилаётган вазиятда хизматларни реализация қилиш жойи харидор бўйича аниқланади. У БААда рўйхатга олингани боис, Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи ҳисобланмайди . Қўшилган қиймат солиғи солинадиган объект мавжуд эмас.

 

Бундан корхона ушбу айланмани амалга ошириш мақсадида харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича кирувчи ҚҚСни СК 37-боби билан белгиланган тартибда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга .

Корхона «хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида)» туридаги бир томонлама ЭҲФни тақдим этади.

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text206579_licenziya_shartnomasi_buyicha_hizmatlarni_eksport_qilishda_nol_stavkali_qqsni_qullash_mumkinmi