Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
«Корхона хорижий корхонага маркетинг хизматларини реализация қилмоқда. Хизматларни экспорт қилишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА саволга жавоб берди:
Эътибор беринг
«Жавоб берамиз!» экспертларига ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.
ҚҚС
– Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСнинг солиқ солиш объекти ҳисобланади
.
ҚҚС солиш мақсадида хизматларнинг реализация қилиш жойи СКнинг 241-моддасига мувофиқ аниқланади.
Агар маркетинг хизматлари электрон шаклда кўрсатилса, Ўзбекистон уларни реализация қилиш жойи ҳисобланмайди
.
Агар маркетинг хизматлари электрон шаклда кўрсатилмаса, хизматларнинг реализация қилиш жойи СКнинг 241-моддаси 1–2-қисмларига мувофиқ аниқланади. Хизматлар харидори Ўзбекистон ташқарисида рўйхатдан ўтган, шунинг учун Ўзбекистон бу ҳолда ҳам уларни реализация қилиш жойи ҳисобланмайди.
Иккала вариантда ҳам ҚҚСнинг солиқ солиш объекти мавжуд эмас, солиқ тўланмайди.
Эътибор беринг
Реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб эътироф этилмайдиган хизматларни кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар – резидентлар амалда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) ҚҚС суммасини СКнинг 37-бобида белгиланган тартибда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Бунда СКнинг 37-бобини қўллаш мақсадида бундай хизматларни реализация қилиш бўйича айланма солиқ солинадиган айланмага тенглаштирилади
.
Фойда солиғи
Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда:
- экспортга хизмат кўрсатишдан олинган даромад жами даромад таркибига киритилади
; - иқтисодий жиҳатдан асосли ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар чегириб ташланади
.
2025 йил 1 январдан бошлаб хизматларни экспортга реализация қилишдан олинган фойдага 15% ставка бўйича солиқ солинади, ноль даражали солиқ ставкаси қўлланилмайди
.
![]()