Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Қайси МҲХС ҳужжатлари давлат тилига таржима қилинган
Молия вазирлиги томонидан МҲХС ҳужжатларини давлат тилига таржима қилиниши давом этмоқда. Ишчи гуруҳ барча манфаатдор шахсларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини кўриб чиқиш учун қабул қилади. Қайси стандартлар матнларининг таржимаси тайёр бўлган?
- 2-сон МҲХС (IAS) «Захиралар» – 0.06 MB, 0.3 MB;
- 6-сон МҲХС (IFRS) «Фойдали қазилмаларни геологик қидириш ва баҳолаш» – 0.05 MB, 0.2 MB;
- 7-сон МҲХС (IAS) «Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот» – 0.07 MB, 0.2 MB;
- (IAS) 8-сон МҲХС (IAS) «Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар» – 0.07 MB, 0.2 MB;
- 10-сон МҲХС (IAS) «Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар» – 0.07 MB, 0.2 MB.
- 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар» – 0.1 MB, 0.34 MB;
- 20-сон МҲХС (IAS) «Давлат грантлари ҳисоби ва давлат ёрдами тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш» – 0.07 MB, 0.2 MB;
- 23-сон МҲХС (IAS) «Қарзлар бўйича сарфлар» – 0.07 MB, 0.2 MB;
- 24-сон МҲХС (IAS) «Боғлиқ томонлар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш» – 0.06 MB, 0.3 MB;
- 26-сон МҲХС (IAS) «Пенсия дастурлари бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи» – 0.07 MB, 0.3 MB;
- 27-сон МҲХС (IAS) «Алоҳида молиявий ҳисобот» – 0.04 MB, 0.05 MB;
- 29-сон МҲХС (IAS) «Гиперинфляцияли иқтисодиётда молиявий ҳисобот» – 0.05 MB, 0.25 MB;
- 38-сон МҲХС (IAS) «Номоддий активлар» – 0.18 MB, 0.52 MB;
- 40-сон МҲХС (IAS) «Инвестиция кўчмас мулки» – 0.04 MB, 0.17 MB;
- 41-сон МҲХС (IAS) «Қишлоқ хўжалиги» – 0.023 MB, 0.1 MB;
Шунингдек стандартларга шарҳлар ҳам таржима қилинмоқда. Ҳозирча қуйидаги шарҳлар тайёр бўлган:
- 1-сон МҲХСШҚ (IFRIC) шарҳи «Объектларни фойдаланишдан чиқариш, атроф муҳитни қайта тиклаш ва шу каби мажбуриятлардаги ўзгаришлар» – 0.023 MB, 0.1 MB;
- 5-сон МҲХСШҚ (IFRIC) шарҳи «Объектларни фойдаланишдан чиқариш, атроф муҳитни қайта тиклаш ва экологик реабилитация фондларида иштирок этиш ҳуқуқлари» – 0.04 MB, 0.17 MB;
- 6-сон МҲХСШҚ (IFRIC) шарҳи «Махсус бозорда иштирок этишдан юзага келадиган мажбуриятлар – чиқинди электр ва электрон ускуналар» – 0.023 MB, 0.1 MB;
- 7-сон МҲХСШҚ (IFRIC) шарҳи «29-сон МҲХС (IAS) «Гиперинфляцияли иқтисодиётда молиявий ҳисобот» асосида қайта ҳисоблаш ёндашувини қўллаш» – 0.023 MB, 0.1 MB;
- 10-сон МҲХСШҚ (IFRIC) шарҳи «Оралиқ молиявий ҳисобот ва қадрсизланиш» – 0.03 MB, 0.15 MB;
- 12-сон МҲХСШҚ (IFRIC) шарҳи «Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари» – 0.04 MB, 0.17 MB;
- 17-сон МҲХСШҚ (IFRIC) шарҳи «Пулсиз активларнинг мулкдорларга тақсимланиши» – 0.04 MB, 0.18 MB;
- 19-сон МҲХСШҚ (IFRIC) шарҳи «Молиявий мажбуриятларни улушли инструментлар билан сўндириш» – 0.03 MB, 0.16 MB;
- 20-сон МҲХСШҚ (IFRIC) шарҳи «Очиқ коннинг қазиб чиқариш босқичидаги устки қатламни очиш сарфлари» – 0.04 MB, 0.17 MB;
- 21-сон МҲХСШҚ (IFRIC) шарҳи «Мажбурий тўловлар» – 0.03 MB, 0.17 MB;
- 22-сон МҲХСШҚ (IFRIC) шарҳи «Чет эл валютасидаги операциялар ва олдиндан тўлов» – 0.03 MB, 0.17 MB;
- 23-сон МҲХСШҚ (IFRIC) шарҳи «Фойда солиғини ҳисоблаш тартибига нисбатан ноаниқликлар» – 0.04 MB, 0.2 MB;
- 7-сон ШДҚ (SIC) шарҳи «Еврони жорий этиш» – 0.07 MB, 0.2 MB;
- 25-сон ШДҚ (SIC) шарҳи «Фойда солиғи – ташкилот ёки унинг акциядорларининг солиқ мақомини ўзгартириш» – 0.07 MB, 0.2 MB;
- 29-сон ШДҚ (SIC) шарҳи «Хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги концессиявий битимлар: маълумотларни ёритиб бериш» – 0.07 MB, 0.2 MB;
- 10-сон ШДҚ (SIC) шарҳи «Давлат кўмаги – операцион фаолият билан аниқ боғлиқлик мавжуд эмас» – 0.07 MB, 0.2 MB;
- 32-сон ШДҚ (SIC) шарҳи «Номоддий активлар – веб-сайт сарфлари» – 0.03 MB, 0.17 MB.
Барча таржималар Молия вазирлигининг сайтида эълон қилиб борилади. Фикр ва мулоҳазаларни [email protected] манзилига юборишингиз мумкин.
Регуляторнинг хабарида таъкидланишича, МҲХС ҳужжатларининг таржимаси лойиҳаси юзасидан берилган асосли таклифлар уларни асл маъносида қўллаш учун муҳим аҳамият касб этади.
«Норма» компанияси экспертларининг асосий воситаларни ҳисобга олишда МҲХСни қўллаш жиҳатлари бўйича қуйидаги тавсияларини тақдим этамиз: