Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобида солиқ базасини тўғри акс эттириш

preview

«Корхона 2022 йил учун мол-мулк солиғи маълумотномасини мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қиймат – 1 м. кв. учун 2,5 млн сўм бўйича топширган. 2022 йил учун Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобида солиқ солинадиган база сифатида қайси қиймат кўрсатилиши керак – ўртача йиллик қолдиқ қийматими (0120-счёт сальдоси айирув 0220-счёт сальдоси)  ёки 1  кв.м. учун 2,5 млн сўмдан келиб чиқиб ҳисобланган ва маълумотномада кўрсатилган суммами?

Саволга «Норма» эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ жавоб берди:

 

– Агар корхона мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳисоб-китоби маълумотномасида солиқ солинадиган база сифатида 1  кв.м. учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан келиб чиқиб ҳисобланган суммани кўрсатган бўлса, демак сиздаги солиқ солинадиган мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати энг кам қийматдан кам ёки унга тенг бўлади.

Агар сиздаги солиқ солинадиган мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати белгиланган энг кам қийматдан ошмаса, у ҳолда Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобида солиқ базаси сифатида шу энг кам қиймат акс эттирилади .

Ҳисоб-китобга 3-иловадаги тегишли катакчаларда солиқ солиш объектининг бошланғич (тикланиш) қийматини ҳамда у бўйича жамғарилган эскириш суммасини акс эттиринг. Шундан сўнг электрон ҳисобот тизими ўртача йиллик қолдиқ қийматни автоматик равишда ҳисоблаб чиқиб, СК 412-моддаси 1-қисмининг 1-банди талабларидан келиб чиқиб солиқ солинадиган базани аниқлайди.

Солиқ солинадиган база шунингдек Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобига 1-иловада ҳамда Ҳисоб-китобнинг ўзида ҳам автоматик равишда акс эттирилади.

Агар ўртача йиллик қолдиқ қиймат белгиланган энг кам қийматдан кам ёки унга тенг бўлса, унда Ҳисоб-китобда солиқ солинадиган база сифатида мазкур энг кам қиймат акс эттирилади. Агар ўртача йиллик қолдиқ қиймати белгиланган энг кам қийматдан кўп бўлса, у ҳолда солиқ солинадиган база бўлиб ўртача йиллик қолдиқ қиймати ҳисобланади.

 

Мол-мулк солиғини тўғри ҳисоблаб, ҳисоботни тўлдиришга сизга тавсияларимиз ёрдам беради: 

 

 

Мол-мулк солиғи Мол-мулк солиғи Мол-мулк солиғи /uz/publish/doc/text187571_mol-mulk_soligi_hisob-kitobida_soliq_bazasini_tugri_aks_ettirish