Мол-мулкни мустақил баҳолаш натижалари қандай тақдим этилади

preview

2022 йилда мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқариш учун мустақил баҳолашни ўтказган ташкилотлар қайта баҳолаш натижаларини масофадан турибmy3.soliq.uz сайтида “Мол-мулкни баҳолаш натижаларини тақдим этиш” янги интерактив хизмати ёрдамида топширишлари мумкин. Ундан қандай фойдаланиш ва қайта баҳолаш натижалари қабул қилингандан кейин нима қилиш лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора Эргашева сўзлаб берди:

 

- Агар ДСҚ йўриқномасидан фойдаланилса, мол-мулкни баҳолаш натижаларини жўнатиш бўйича сервисдан фойдаланиш мураккаб бўлмайди.

Агар олинган қиймат бўнак тўловлари бўйича маълумотномада илгари баён қилинган қийматдан фарқ қилса, аниқлаштирилган маълумотнома топширинг.

Эътиборингизни шунга қаратишни истардимки, Молия вазирлигининг 30.12.2021 йилдаги 06/04-01-01-32/2987-сон Ахборот хабарига асосан:

  • агар объектнинг 1 кв. метри қиймати белгиланган минимал қийматдан паст бўлса, мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади;
  • агар қайта баҳолаш қиймати 1 кв.метр учун белгиланган минимал қийматдан кўп бўлиб чиқса, ушбу ҳолда солиқ тўловчилар солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида 1 кв.метр учун белгиланган минимал қийматни қўллаш ҳуқуқига эга.

Календарь йилнинг қолган қисми учун бўнак тўловларига қайта баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритинг.

Агар сиз баҳолаш ўтказиш ҳақида баён қилган бўлсангиз, бироқ баҳолаш тўғрисида ҳисобот ва аниқлаштирилган маълумотномани 2022 йил 1 октябрга қадар тақдим этмаган бўлсангиз, солиқ мажбуриятлари 1 кв. метрнинг минимал қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Мол-мулк солиғи Мол-мулк солиғи Мол-мулк солиғи /uz/publish/doc/text183093_mol-mulkni_mustaqil_baholash_natijalari_qanday_taqdim_etiladi