Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Бошқа корхонанинг устав фондига ҳисса бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади
“МЧЖ таъсисчилари таркибига кирамиз. Бошқа корхонанинг устав фондига ҳиссани қандай тўғри ҳисобга олиш керак, қандай бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириш лозим?”.
Саволга “Норма” эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди:
– Ҳаммаси сиз устав фондига қандай мол-мулкни ўтказаётганлигингизга боғлиқ. Бу ерда турли вариантлар бўлиши мумкин, улардан иккитасини кўриб чиқамиз: асосий восита ёки пул.
1. Агар асосий восита ўтказилса
Асосий восита бошқа корхонанинг устав фондига таъсис шартномаси асосида ўтказилади. Бунда таъсисчилар томонидан белгиланган унинг ўтказилиш қиймати баланс (қолдиқ) қийматига мувофиқ келмаслиги мумкин.
АВни ўтказишда қуйидагиларни расмийлаштиринг:
- қабул қилиш-топшириш далолатномаси (АВ-1-сонли шакл);
- электрон ҳисобварақ-фактура.
АВни ўтказишдан молиявий натижани бухгалтерия ҳисоби мақсадларида қуйидаги формула бўйича аниқланг:
МН = ЎҚ – ҚҚС – ҚҚ – Х + ҚС,
бунда:
ЎҚ – АВни ўтказиш қиймати;
ҚҚС – қўшилган қиймат солиғи (тўловчилар учун);
ҚҚ – қолдиқ қиймат (жамғарилган эскириш айрилган ҳолда бошланғич (тиклаш) қиймати);
Х – чиқиб кетиши бўйича харажатлар;
ҚС – чиқиб кетган АВ бўйича қайта баҳолаш сальдоси.
Ўтказмалар:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
|
АВни бошқа корхонанинг устав фондига ўтказиш қиймати акс эттирилди |
||
ҚҚС ҳисобланди |
||
АВнинг бошланғич (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилди |
||
Жамғарилган эскириш ҳисобдан чиқарилди |
||
Қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди |
||
АВнинг чиқиб кетишидан олинган фойда акс эттирилди |
||
АВнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар акс эттирилди |
2. Агар пуллар ўтказилса
Ўтказмалар:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
|
Бошқа корхонанинг устав фондига пулли ҳисса акс эттирилди |