Шўъба корхонага инвестициялар қандай ҳисобга олинади

preview

“Ташкилот - қурилаётган янги корхонанинг ягона таъсисчиси. Яқин вақтда корхона ишга туширилади. Таъсисчи қачон “Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар” 0620-баланс счётини ёпиши мумкин бўлади? Буни қандай тўғри амалга ошириш мумкин?”.

Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “TRI-S-AUDIT” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА жавоб берди:

 

– Ташкилот - ягона таъсисчи учун янги корхона шўъба корхонаси бўлади .

Шўъба корхонасига инвестицияларни шакллантириш бўйича бухгалтерия ўтказмалари улар қай тарзда киритилишига боғлиқ:

Хўжалик операциясининг мазмуни 

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Инвестиция пул билан киритилади

0620

5110

Таъсисчи ҳақиқатда объект қурилишида ўзи иштирок этади, материаллар, асбоб-ускуналар ва ҳоказоларни киритади. Бу ҳолда инвестициялар реализация қилишдан олинган даромадлар счётлари орқали акс эттирилади. Тегишинча, ҚҚС тўловчилар уларга ҚҚС соладилар

0620

9010, 9020, 9030,
9210, 9220

Топширилган ТМБ ва хизматларга (ишларга) ҳисобланган ҚҚС

0620

6410

 

 “Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар” 0620-бухгалтерия счётини сиз ёпишингиз керак эмас ва ёпа олмайсиз ҳам. Бу счёт фақат инвестициялар чиқиб кетган тақдирда ёпилади. Масалан - шўъба корхонаси устав капиталидаги улуш реализация қилинганда ёки у бепул ўтказилганда. Ёхуд шўъба корхона тугатилган тақдирда.

Эътибор беринг
Сизнинг қурилаётган янги корхонангизга ҳиссаларни ўз вақтида рўйхатдан ўтказишни тавсия қиламиз. Акс ҳолда сизнинг барча харажатларингиз шўъба корхонасида бепул олинган мол-мулк сифатида, сизда эса - чегириб ташланмайдиган харажатлар сифатида ҳисобланиши мумкин.

Инвестицияларни сизнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилган ҳисобга олиш усулингизга боғлиқ ҳолда қайта баҳолаш мумкин .

Шўъба корхонасига инвестицияларни ҳисобга олиш бош жамиятнинг молиявий ҳисоботида иккита усул орқали акс эттирилади - улушбай иштироки усули ёки қиймат усули . Танланган усул корхона-таъсисчининг ҳисоб сиёсатида акс эттирилган бўлиши керак.

 

Улушбай иштироки усули

Агар асосий корхона шўъба корхонасига жиддий таъсир кўрсатса ва назорат қилса, ушбу усулни қўллашни тавсия қиламиз.

Улушбай иштироки усулида:

  • сизнинг инвестицияларингизнинг жорий қиймати шўъба корхонаси хўжалик фаолиятининг натижаларига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Агар у фойда олса, инвестициялар қиймати ошади, зарар кўрган тақдирда - камаяди;
  • олинган дивидендлар даромад сифатида ҳисобланмайди, балки инвестициялар қийматининг камайиши сифатида акс эттирилади.

Агар сиз улушбай иштироки усулидан фойдалансангиз, инвестициялар қийматининг ўзгаришини - шўъба корхонасининг молиявий натижасига боғлиқ ҳолда ҳар бир ҳисобот даврининг охирида акс эттиринг.

 

Қиймат усули

Бу усулда инвестициялар қиймати шўъба корхонасининг молиявий ҳолатига боғлиқ ҳолда ўзгармайди, олинадиган дивидендлар эса таъсисчининг даромади сифатида ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар 2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этади ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлайди. Қонун ҳужжатларида МҲХСга ўтишнинг эртароқ муддатлари назарда тутилган юридик шахслар бундан мустасно .

Агар сиз ҳисобни халқаро стандартлар бўйича юритсангиз, ҳисобга олиш қоидалари ва талаблар - худди шундай. Инвестицияларни ҳисобга олиш счёти рақами эса унчалик муҳим эмас. МҲХС бўйича ҳисобга олиш учун ишчи счётлар режасини ўзингиз ишлаб чиқасиз ва уларга мувофиқ ҳисоб юритасиз.

 

 

Молиявий инвестициялар Молиявий инвестициялар Молиявий инвестициялар /uz/publish/doc/text182199_shuba_korhonasiga_investiciyalar_qanday_hisobga_olinadi