Нима учун ЯММТ ходимни СТИР бўйича топмайди

preview

Электрон меҳнат дафтарчаларига ўтиш чоғида кўп ташкилотларда кадрлар хизматлари СТИРни киритганда тизим жисмоний шахсни топмаган ҳолатга дуч келишди. Муаммони ҳал қилиш учун солиқ органларига мурожаат қилиш зарур. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚнинг Рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Комил САЙИДОВ тушунтирди.

- Мазкур муаммо бугунги кунда жуда долзарбдир. Афсуски, паспорт ёки прописка ўзгарганда улар СТИРга киритилиши учун солиқ органларига янги маълумотларни тақдим этиш зарурлигини ҳамма ҳам билмайди. Шу боис қачонки амалиётда СТИР хато билан чиқса, шунда бизга мурожаат қилишади.

Солиқ тўловчи уйдан чиқмасдан – mysoliq.uz орқали ўзгартиришларни киритиш учун зарур маълумотларни тақдим этиши мумкин:

  • бош саҳифада “Ҳисобга қўйиш” тугмасига босинг;
  • очилган саҳифада “Ҳисоб маълумотларини ўзгартириш” ҳаволасига босинг;
  • очилган шаклни тўлдиринг. Бунда сатрда “Жисмоний шахсларнинг ҳисоб маълумотларини ўзгартириш” вариантини кўрсатишни ва паспорт варақларининг скан ёки фотосини илова қилишни унутманг. Скан ёки фотодаги матн аниқ ва осон ўқиладиган бўлиши керак.

3 иш кунидан кейин ДСИ сизни аризани кўриб чиқиш натижалари ҳақида хабардор қилади.

Юридик шахслар учун

Юридик шахсларга нисбатан СТИР маълумотларини янгилаш жараёни деярли тўлиқ автоматлаштирилган. Қайта рўйхатдан ўтишдан кейин Давлат хизматлари маркази янгиланган юридик шахс тўғрисидаги барча ахборотни солиқ органларига беради.

Фақат директор ёки бош бухгалтер, уларнинг телефон рақамлари, ташкилотнинг манзили ва телефон рақамлари алмашган тақдирда корхона ходими томонидан қўшимча ҳаракатлар талаб этилади. Бу ҳолларда:

  • mysoliq.uz да юридик шахснинг шахсий кабинетига кириш;
  • “ҳисоб маълумотлари” тугмасига босиш;
  • очилган саҳифада “Ҳисоб маълумотларини ўзгартириш” ҳаволасига босиш;
  • очилган шаклни тўлдириш ва жўнатиш зарур бўлади.

Ўзгартиришлар “Жўнатиш” тугмасига босилгандан кейин бир неча дақиқада киритилади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

My.mehnat.uz My.mehnat.uz My.mehnat.uz /uz/publish/doc/text161172_nima_uchun_yammt_hodimni_stir_buyicha_topmaydi