Корпоратив пластик карта бўйича ишончнома керакми

preview

Харидор компаниянинг корпоратив пластик картасидан ёзув-чизув товарлари учун пул тўлади. Сотувчи товар олиш учун ишончнома талаб қилиши керакми? Харидор уни тақдим этишга мажбурми?

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ жавоб берди:


– 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олди-сотди шартномаларини тузмасдан инвойс (ҳисоб-фактура) бериш орқали корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини назарда тутувчи тартиб жорий этилди .

Бошқача айтганда, хўжалик юритувчи субъектлар корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда товарларни (хизматларни) шартнома тузмасдан сотиб олишлари мумкин. Бироқ бунда ЭҲФлар ёки онлайн-НКМларнинг чеклари мажбурий равишда олиниши шарт .

Хўжалик операцияларининг ҳисоби учун операциялар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва уни ўтказишга доир фармойишлар асос бўлади. 

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдо ва сервис соҳасида олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақи корпоратив пластик карталардан фойдаланган ҳолда тўланганида тўлов терминалларининг чеклари ҳам бошланғич ҳисоб ҳужжатлари деб тан олинади .

Тўлдириш тартибини бузган ҳолда ёки тўлдирилмаган реквизитлар билан ишончномалар бериш мумкин эмас  .

Бошқалардан ташқари, ишончноманинг мажбурий реквизитларига қуйидагилар киради (4-сон БҲМСга 1 ва 2-илова):

  • етказиб берувчининг номи;
  • битимнинг асоси бўлган шартнома ва (ёки) бошқа битимларнинг номи, рақами ва санаси.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, шартнома тузмасдан ва КПКдан тўлов  тўлаганда ТМЗ бериш шартлари сифатида, сотувчининг қисман тўлдирилмаган реквизитлар билан берилган ишончномалар тақдим этилиши қонун ҳужжатларининг талабларига зид бўлади.