Нима учун «қайтариш чеки»ни уриб, онлайн-НКМ чекидаги хатоларни тузатиб бўлмайди

preview

Ойнинг охирида кассир онлайн-НКМ чекини урганда хатога йўл қўйди – ҳақиқатда нақд пул тўланган бўлса ҳам, «терминал» деб кўрсатди.  Хато кейинги ойнинг бошида, ўтган ойнинг якунларини шакллантираётганда аниқланди. Уни тузатиш учун онлайн-НКМга киритилган суммалар қайтарилганини расмийлаштирдилар. Қайтариш чеки дарҳол шахсий кабинетда акс эттирилди. Бироқ, чек хато билан урилган ой учун Ҳисоб-китобда қайтариб бериш ҳисобга олинмаган сумма кўрсатилди. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати департаменти бошқармаси инспектори Неъматжон РАҲМОНОВ вазиятни шарҳлаб берди:


- Товарни қайтаришни расмийлаштириш йўли билан чекдаги хатоларни тузатиш тартиб-таомилидан воз кечиш лозим. Онлайн-НКМга киритилган суммани харидорга қайтараётган ҳоллардагина 943-сон ВМҚ 1-иловаси 6-боби Қоидаларига амал килиш лозим.Ушбу операция, масалан, харидор маҳсулотни у ёки бошқа сабабларга кўра қайтарганда зарур.

Чеклардаги хатоларни тузатиш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетида махсус тартиб ва функционал ишлаб чиқилди ва жорий қилинди. Бу қандай ишлаши хусусида батафсил йўриқномани бу ерда ўқинг.

Энди ушбу материалнинг ахборот асоси бўлиб хизмат қилган вазиятда нима бўлганини кўриб чиқайлик. Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида Низомнинг 38-бандига мувофиқ «товарларни сотишдан олинган даромадга тузатиш киритиш пул маблағлари қайтарилган солиқ даврида амалга оширилади»

Бинобарин, масалан, агар айланмаси 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган ҚҚС тўловчиси товарларни апрель ойида сотган ва қайтариш чеки эса май ойининг бошида урилган бўлса, ҳисоб-китобларда қайтариш суммаси фақат май ойидаги ҳисоботда акс эттирилади.

Чекдаги хатоларни тўғирлаш бўйича функционалдан фойдаланганда, суммаларнинг барча тузатишлари чек урилган ойида ўтади. Ва Ҳисоб-китобда суммаларни тўғри акс эттириш билан боғлиқ муаммолар бўлмайди.

Buxgalter.uz тавсия қилади

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Нақдсиз ҳисоб-китоб Нақдсиз ҳисоб-китоб Нақдсиз ҳисоб-китоб /uz/publish/doc/text169536_nima_uchun_qaytarish_chekini_urib_onlayn-nkm_chekidagi_hatolarni_tuzatib_bulmaydi1