Янгиликлар

Кирувчи ЭҲФлар бўйича хавфларни баҳолаш реестрини қаерда текшириш мумкин

15.01.26
Сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ЭҲФ хавфларини баҳолаш реестри my3.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетда пайдо бўлди. У хизматларда – юридик шахс профилида – «ЭҲФ ҳавф даражаси» саҳифасида жойлашган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича проактив ҳисобот: вебинар якунлари

14.01.26
Солиқ қўмитаси Ресурс солиқлари маъмуриятчилиги бошқармаси мутахассислари 12 январь куни юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича ҳисоботни шакллантиришнинг проактив тартиби бўйича саволларга жавоб беришди. Шу жумладан – солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида мол-мулкни баҳолаш натижаларини қўллаш муддатлари тўғрисидаги масалага. Биз кичик шпаргалка туздик:

Нима учун 1 апрелдан Хитойдан келтириладиган фотоэлектрик маҳсулотлар ва аккумуляторлар қимматлашиши мумкин

14.01.26
Молия вазирлиги ва ХХР Давлат солиқ бошқармаси 2026 йил 1 апрелдан фотоэлектр маҳсулотлари бўйича экспорт учун ҚҚСни қайтариш бекор қилиниши ва аккумулятор маҳсулотлари экспортига ҚҚСни қайтариш ставкаси пасайтирилишини эълон қилди. Шунга кўра, Хитой экспортчиларидан бундай товарларни сотиб олиш нархи шу санадан бошлаб ошиши аниқ. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Нима учун почта манзилини ўзгартириш шартлари баъзан имконсиз вазифага ўхшаб қолмоқда

13.01.26
Компаниянинг почта (юридик) манзилини ўзгартириш одатий ҳол. Бир туманда офисни ижарага олдик, бошқа туманга кўчишга қарор қилдик. Шунга кўра, янги ижара шартномасини E-ijara тизимида ва янги почта манзилини –new.birdarcha.uz тизимида рўйхатдан ўтказишимиз керак. Компанияда солиқ қарздорлиги ва қонун билан боғлиқ бошқа муаммолар йўқ. Бу ерда нима нотўғри бўлиши мумкин? Тизимда нотўғри бўлиши мумкин экан... Шахсий тажриба мисолида фикримизни сиз билан ўртоқлашамиз:

Февраль ойида ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича проактив ҳисобот тартибини синовдан ўтказамиз

12.01.26
Охирги 3 кун ичида бухгалтерлар ўз «шахсий кабинетлари»га кўплаб қизиқарли маълумотларни олишди. Жума куни – ер ва мол-мулк солиғи бўйича, шанба куни – ҚҚС бўйича, якшанба куни – ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботларни шакллантиришнинг проактив тартиби тўғрисида хабарномалар бўлди. Агар ҚҚС қисмида проактивлик бўйича саволлар унчалик пайдо бўлмаган бўлса, иш ҳақи солиқлари бўйича – жуда ҳам кўп масалалар бор. Бухгалтерга бир лаҳзада шунча нозик жиҳатлар автоматлаштирилганда, у дарҳол тушунади – бу яхшилик билан тугамайди... Ҳақиқатдан унчалик узоқ бўлмаган «автомат»ни шакллантириш учун солиқ идораси барча керакли маълумотларни қаердан олиши тушунарсиз. Бухгалтер 5 кун ичида тузатишлар киритишга улгуриши учун у буни қайси санадан амалга оширади. Якшанба кунги билдиришнома айнан шу ҳақда. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ҳамма нарса унчалик қўрқинчли эмас деб ҳисоблайди:

Ҳудудлар кесимида ижаранинг энг кам ставкаларига нисбатан коэффициентлар тасдиқланди

09.01.26
Халқ депутатлари вилоят Кенгашлари 2026 йилда кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича солиқ базасини ҳисоблаш учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан коэффициентларни тасдиқлади. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида.

2026 йил учун иш вақти тақвимида нималар ўзгарди

09.01.26
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2026 йил учун битта муҳим тузатиш билан иш вақтининг ишлаб чиқариш тақвимини эълон қилди. Хусусан: 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш вақти давомийлиги 2026 йилда 1 соатга узайтирилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

ПФ-269-сон Фармон қандай имтиёзларни жорий этади, ўзгартиради ва узайтиради

08.01.26
Президентнинг 30.12.2025 йилдаги ПФ-269-сон Фармони илгари белгиланган айрим имтиёзларнинг муддатларини ўзгартиради, бошқа имтиёзларни қўллаш шартларини аниқлаштиради ва янгиларини жорий этади. Вuxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ ўзгаришларга изоҳ берди:

Ер солиғи бўйича «проактив» ҳисоботларга қандай ўзгартиришлар киритилади

08.01.26
Солиқ тўловчилар 20 январдан кечиктирмай қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи бўйича ҳисобот беришлари керак СК 431-м. Ҳисобот шакллари my.soliq.uz порталида жойлаштирилган: айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун – 10510_20; бошқа солиқ тўловчилар учун – 10510_21. Солиқ қўмитаси зарур ҳолларда бундай ҳисоботларга қандай ўзгартиришлар киритишни тушунтирди:

Нима учун «рақамли платформалар» тизими камида босқичма-босқич жорий этишни талаб қилади

08.01.26
Илгари касса аппаратларидан фойдаланган тадбиркорлар томонидан рақамли платформаларни (хусусан, Xolis тизимини) қўллаш масалаларини муҳокама қилишда давом этамиз. Мутахассислар юзага келган ҳуқуқий зиддиятлар ва янги тизим савдо фаолиятининг кўплаб ҳолатларини ҳисобга олмаганлиги ҳақида хабар беришмоқда. Онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш соҳасидаги эксперт, «RIG» МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ ушбу масала бўйича ўз нуқтаи назарини билдирди:

2026 йил учун ишлаб чиқариш тақвими: иш ва байрам кунлари

08.01.26
Президентнинг 24.12.2025 йилдаги «2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-257-сон Фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ, Бандлик вазирлиги 2026 йил учун иш вақтининг ишлаб чиқариш календарини тайёрлади. Тақвимда йил давомида – Рўза ҳайити ва Қурбон ҳайити саналари белгилангандан кейин аниқликлар киритилиши мумкин.

2026 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилари учун нималар ўзгаради

07.01.26
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ қисмида ўзгаришлар кам. Вuxgalter.uz илтимосига кўра, уларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ санаб ўтди:

Xolis платформаси орқали ишловчиларга касса аппарати керакми

07.01.26
1 январдан бошлаб ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганлар учун – айланмадан 1 фоиз миқдорида янги солиқ режими кучга кирди. Чакана савдо субъектларига эса тўлов ташкилотларининг рақамли платформаларида шакллантирилган махсус QR-код орқали тўловларни қабул қилиш мажбурияти юклатилди. Биринчи ва ҳозирча ягона шундай платформа Paynet томонидан ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, ушбу янгиликлар билан боғлиқ кўплаб амалий масалалар – касса аппаратлари, корпоратив карталардан тўловларни қабул қилиш, товарларни ҳисобга олиш, маркировкалаш ва бошқалар бўйича ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда. «Paynet» АЖ коммуникациялар бўйича раҳбари Зумрад АРАПЖОНОВА бизнинг илтимосимизга кўра, қайси масалалар бўйича қарор аллақачон маълумлиги ва қайси механизм ҳали ҳам такомиллаштирилаётганини тушунтирди:

Қандай хўжалик юритувчи субъектлар солиқ текширувисиз тугатилиши мумкин

07.01.26
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари солиқ даври учун мижознинг (ишонч билдирувчининг) солиқ мажбуриятлари бажарилиши бўйича, шу жумладан мижозлар ихтиёрий тугатилганда хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлди. Солиқ маслаҳати тўғрисидаги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Солиқ ҳисоботи муддатларини ўтказиб юборганлик учун қандай маъмурий жарималар солинади: МЖтКга ўзгартиришлар

06.01.26
2026 йилдан бошлаб бир календарь ойида бир нечта солиқ турлари бўйича ҳисоботларни кечиктирганлик учун ҳуқуқбузарга нисбатан фақат битта маъмурий жарима қўлланилади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

2026 йилда сув солиғида нималар ўзгаради

06.01.26
Солиқ ставкаларини индексация қилиш ва айрим имтиёзларни чиқариб ташлаш – сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ қисмида ЎРҚ-1108-сон Қонун бўйича СКга ўзгартиришлар унчалик кўп эмас. Улар ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ сўзлаб берди:

СК-2026: ЎРҚ-1108-сон Қонунга кўра вақтинчалик имтиёзлар

06.01.26
Солиқ кодексининг 483-моддасига 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонуни билан киритилган вақтинчалик имтиёз ва преференциялар ҳақида buxgalter.uz сўровига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ қуйидагиларни маълум қилди:

2026 йилда ер солиғида нималар ўзгаради

05.01.26
Солиқ ставкалари оширилди, солиқ имтиёзларини қўллаш учун шартлар жорий этилди, иссиқхона хўжаликлари қишлоқ хўжалиги ерлари учун ставкалар бўйича солиқ тўлайдилар... Иқтисодиёт ва молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ ЎРҚ-1108-сон Қонун бўйича Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларни санаб ўтди:

Тошкент вилояти бўйича 2026 йил учун ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан коэффициентлар тасдиқланди

05.01.26
Тошкент вилояти учун кўчмас мулкни ижарага беришда ижара тўловининг энг кам ставкаларига оширувчи коэффициентлар қабул қилинди. Тафсилотлар – бухгалтер.уз шарҳида:

2026 йилда мол-мулк солиғида нималар ўзгаради

05.01.26
Солиқ кодексига 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонун билан киритилган ўзгартиришларни ўрганишда давом этамиз. Мулк солиғи қисмидаги ўзгаришларни buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ тушунтирди: