2026 йил 1 июлдан қайси соҳалар тўлиқ ISOга ўтказилади

preview

Солиқлар ва имтиёзлар бўйича ўзгаришларни кузатиб, корхоналар яна бир муҳим жиҳатни – техник тартибга солиш ислоҳотини ўтказиб юборишлари мумкин эди.

2026 йил 1 июлдан бошлаб тўқимачилик, чарм, мебелсозлик, электротехника, автомобилсозлик ва ахборот технологиялари (маълум вақт кейинроқ – бошқа соҳалар) тўлиқ халқаро стандартларга ўтказилади. 2027 йил бошидан техник регламентларни қайта кўриб чиқиш бошланади.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Янгиликларидан бехабар қолмаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

16.02.2026 йилдаги ПФ-25-сон Фармонга мувофиқ:

  • 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳар қандай даражадаги амалдаги стандартларни қўллаш ихтиёрий хусусиятга эга бўлади (бунда маҳсулот хавфсизлиги талабларини белгиловчи техник регламентлар мажбурий бўлиб қолади – таҳр. изоҳи). Ўзбекистонда халқаро (минтақавий, хорижий) стандартларни қабул қилишнинг халқаро амалиёти жорий этилмоқда, уларнинг расмий рўйхати миллий стандартлар даражасида шакллантирилмоқда;
  • 2027 йил 1 январдан саноат, тадбиркорлик ва маҳсулот хавфсизлигини таъминлашга таъсир кўрсатиш натижалари бўйича техник регламентларни қабул қилиш амалиёти жорий этилади.

Фармоннинг 12-бандида иқтисодиётнинг қуйидаги тармоқларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни тўлиқ халқаро стандартлар асосида ташкил этиш талаби киритилган:

  • 2026 йил 1 июлдан – тўқимачилик, чарм саноати, мебелсозлик, электротехника, автомобилсозлик, ахборот технологиялари;
  • 2027 йил 1 январдан – нефть-газ, металлургия, транспорт, қурилиш материаллари, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш;
  • 2028 йил 1 январдан – энергетика, кимё, экология, хизмат кўрсатиш.

Ҳокимликлар мазкур тадбирларни жорий этишни назорат қилишга жалб этилади.

2027 йил 1 январдан:

  • қонунчилик метрологияси доирасида ўлчаш воситаларини қиёслаш амалиётидан воз кечган ҳолда верификация тизими жорий этилади;
  • саноатда қўлланиладиган ва маҳсулот сифатига бевосита таъсир кўрсатадиган ўлчаш воситалари калибрлашга ўтказилади, стандарт намуналарни аттестациядан ўтказиш тартиби бекор қилинади.

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб аккредитациядан ўтган лабораторияларнинг синов баённомалари (маҳаллий эҳтиёжлар учун ишлаб чиқаришда ўтказилган синовлар бундан мустасно) E-akkreditatsiya ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг расмийлаштирилади.

Маълумот учун:

Маҳсулотни сертификатлаш харажатларини қандай ҳисобга олиш кераклигини бу ерда тушунтирдик > > >

 

Ишлаб чиқаришни модернизация қилишда сиз янги технологик ускуналар қийматидан, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва (ёки) технологик қайта жиҳозлаш харажатларидан 20% миқдорида инвестициявий чегирмани қўллашингиз мумкин. Инвестициявий чегирмани қўллашнинг умумий қоидалари ва уни солиқ ҳисоботида акс эттириш – тавсияда > > >

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text214188_2026_yil_1_iyuldan_qaysi_sohalar_tuliq_isoga_utkaziladi