Янгиликлар
25.11.24
Президентнинг «Таълим соҳасида хусусий секторнинг иштирокини оширишга доир қўшимча чоралар тўғрисида»ги ПҚ-403-сонли қарори билан илгари 2025 йил 1 январгача белгиланган солиқ имтиёзлари 2030 йил 1 январгача узайтирилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
20.11.24
2024 йил 1 декабрдан Литвадан чиқиш, яъни Европа Иттифоқининг ташқи чегарасини кесиб ўтиш учун юк транспорт воситалари электрон навбатда олдиндан рўйхатдан ўтиши керак. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Литва транспорт идорасига таяниб хабар берди.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
14.11.24
Tasnif.soliq.uz сайтида МХИК қидириш тизими такомиллаштирилди, бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди. Функционал қурилиш материаллари учун МХИК қидиришнинг уч усулини таклиф этади.
Гап нима ҳақида?
13.11.24
Тор доирадаги мутахассислар ЭТТЮХ тизимини такомиллаштириш муносабати билан қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришларни аллақачон муҳокама қилмоқдалар. Гап ЭТТЮХ ва ЭҲФни ягона ҳужжатга бирлаштириш ҳақида бормоқда.
Buxgalter.uz бу ҳақда солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА билан суҳбатлашди:
13.11.24
Солиқ органлари, хусусан ҲСИ, банкларни ҳар бир қарз олувчи – юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорга фоиз даромадлари бўйича ЭҲФ тақдим этишга мажбурлашни режалаштирмоқда. Мақсад – тушунарли, бир томонлама ЭҲФлар солиқ органларига қарз олувчиларнинг харажатларини фойда солиғи ҳисоботи билан ЭҲФларни таққослаш орқали самарали кузатиб боришга имкон бермайди. Лекин таклиф этилаётган ечим қанчалик самарали бўлади?
Бу масала бўйича ўз фикри билан «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ўртоқлашди:
12.11.24
2025 йилда Ўзбекистонда солиқ қонунчилигида муҳим ўзгаришлар режалаштирилган. Шу билан бирга, асосий солиқлар бўйича базавий ставкалар ўзгаришсиз қолади.
Buxgalter.uz илтимосига кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ Солиқ кодексига таклиф этилаётган ўзгартиришларни санаб ўтди:
11.11.24
Икки муҳим ҳужжат тасдиқланди (07.11.2024 й. 745-сон ВМҚ):
1) Умумий овқатланиш, меҳмонхона ва туроператорлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом;
2) Умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан нақд пулга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом.
Бу ҳақда norma.uz портали ёзмоқда. Батафсил маълумотлар - бизнинг шарҳимизда:
06.11.24
4 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш бўйича таклифлар билан танишди.
Таклиф этилаётган чора-тадбирлар юзасидан buxgalter.uz илтимосига кўра «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА шарҳлаб берди:
01.11.24
Инвесторлар учун қизиқарли мавзу: тадбиркорлар оғирлик ва габарит назоратининг стационар ва кўчма пунктларини ижарага олиши мумкин бўлади. Бу 28.10.2024 йилдаги «Автомобиль йўллари бўйлаб катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ВМҚ-710-сонли янги қарорда кўзда тутилган.
Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида:
30.10.24
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025–2027 йилларга мўлжалланган Бюджетнома ҳужжатини эълон қилди. Ундан биз тўлаётган солиқлар яқин вақт ичида қандай ўзгариши мумкинлиги маълум бўлди.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра, 2025 йилга мўлжалланган солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ажратиб кўрсатди:
30.10.24
10 ноябрдан қурилиш материаллари учун 3 269 та умумий МХИК кодлари нофаол ҳолатга ўтказилади. Buxgalter.uz бу масала бўйича Солиқ қўмитаси мутахассисларининг тавсияларини эълон қилмоқда:
29.10.24
Энергия самарадорлиги, акциз маркалари, чиқиндиларни олиб чиқиш ва меҳнат мигрантлари учун электрон хизматлар... Миллий қонунчиликдаги навбатдаги ўзгаришлар пакети 2024 йил 1 ноябрдан кучга киради. Уларни батафсил кўриб чиқамиз:
23.10.24
МЖТКнинг 241-10-моддасига киритилган тузатишларга кўра эндиликда мансабдор шахслар ва хизматчилар тадбиркорлик субъектларидан ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона рўйхатига киритилмаган ҳисобот ва ҳужжатларни талаб қилганлик учун жаримага тортилади. Жарималар 7,5 млн сўмдан 22,5 млн сўмгача.
Янгиликни buxgalter.uz учун махсус «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА изоҳлади:
23.10.24
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи учун жарималарни қўллаш қоидалари ўзгарди 07.09.2024 й. ВМҚ-551-сонли қарор..
Buxgalter.uz илтимосига кўра, солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА нималарга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги ҳақида гапириб берди:
18.10.24
IT-компаниялар Ўзбекистонда Президентнинг 14.10.2024 йилдаги ПФ-157-сонли янги Фармонига мувофиқ янги солиқ имтиёзларини олишди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.
18.10.24
Президент Фармони билан ташқи савдо операциялари бўйича валюта назорати сиёсатига ўзгартиришлар киритди.
ТИФ иштирокчилари учун нималар ўзгарганлигини buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
17.10.24
Мутахассислар ва бизнес вакиллари спиртли ичимликларни қуйиш ва таом тайёрлашда сотиш қоидаларидаги қонунчилик бўшлиқларини бартараф этиш йўлларини муҳокама қилишда давом этмоқда.
Эҳтимол, Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Horeca сектори вакилларининг яқинда бўлиб ўтган учрашувидан кейин ҳам бу муаммони ҳал қилиш учун самарали ечимга эга бўлмасмиз, - дейди «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА.
Мутахассис ўз вариантини таклиф қилди, унинг фикрича, бу меъёрлар бўйича боши берк кўчадан чиқиш бўлиши мумкин:
14.10.24
Солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси Horeca вакиллари билан алкоголь маҳсулотларини қадоқсиз сотиш ва уларни таомлар тайёрлашда ишлатиш бўйича аниқ қоидаларнинг йўқлиги кўринишидаги қонунчиликдаги «бўшлиқ»ни қандай бартараф этиш мумкинлигини муҳокама қилди.
Янги қоидаларни жорий этиш товарларни рақамли маркировкалаш қоидаларига, эҳтимол ҳатто онлайн-НКТни қўллаш қоидаларига ҳам тузатишлар киритишни талаб қилади.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлади:
11.10.24
Икки лойиҳа - Президент фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори - 22 октябргача СОВАЗ порталида муҳокама қилинмоқда. Биринчиси - ЖСТ талабларига мослашиш доирасида экспортчи компанияларни қўллаб-қувватлаш учун жорий этилган 6 та имтиёзни бекор қилади. Иккинчиси - маҳаллий маҳсулотлар ва ишлаб чиқарувчилар, улар ишлаб чиқараётган товарлар ва хом ашёнинг электрон реестрини яратади. Мақсад - маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларини бозорга олиб чиқишда кўмаклашиш.
Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:
11.10.24
ҲУРМАТЛИ БУХГАЛТЕРЛАР, АУДИТОРЛАР, ОЛИМЛАР ВА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ СОҲАДАГИ МУТАХАССИСЛАР.
Ҳурматли ҳамкасблар!
Сизни «Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар куни» касб байрамига бағишланган «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит – ҳозирги ҳолат ва ривожланиш истиқболлари» мавзусидаги Халқаро