Январь ойида экспертларнинг материаллари сиз учун фойдали бўлади:
1 февралдан Ўзбекистонда ташувчилар, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар, қурилиш ташкилотлари ва оддий фуқаролар учун айрим қонунчилик янгиликлари (шу жумладан, янги талаблар) кучга киради.
Қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида батафсил – buxgalter.uz сайтининг анъанавий шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Акциз солиғи ставкаларининг ўзгариши
Айрим турдаги тамаки маҳсулотлари бўйича акциз солиғи ставкалари 2026 йил 1 февралдан ўртача 7%га индексация қилинди 
Шунингдек, 1 февралдан бошлаб импорт қилинадиган алкоголли маҳсулотларнинг айрим турлари (ароқ, коньяк, вино, пиво ва ҳ.к.) учун ставкалар пасайтирилди ва республикада ишлаб чиқарилганлари учун оширилди
.
«Заргарлик буюмлари» ишлаб чиқарувчиларга қўшимча талаблар қўйилди
Биржада қимматбаҳо металларни сотиб олишда чегирмалардан фойдаланиш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак
:
- ташкил этилган янги иш ўринларига ишга қабул қилинган заргарлар билан меҳнат шартномаси тузилиши, уларга МҲТЭКМнинг 4 бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисобланиши, ва ушбу факт солиқ органлари томонидан тасдиқланиши;
- заргарлик марказларида камида 1 ой давомида фаолият олиб бориш.
Ушбу мавзуда батафсил бу ерда ёзганмиз > > >
Ташувчиларга Қорақалпоғистондаги норентабел йўналишлар учун компенсация тўланади 
Ушбу ҳудуддаги ташувчилар туман марказларини Қорақалпоғистон Республикасининг олис ҳудудлари билан боғлайдиган норентабел мунтазам микроавтобус йўналишлари бўйича зарарларни қоплаш учун ЯИДХПга ариза топширишлари мумкин. Аризалар «ЎзТранс» томонидан кўриб чиқилади, хизмат учун ҳақ олинмайди.
Объектнинг сейсмиклиги тўғрисидаги хулоса қиймати камайтирилади 
15.10.2022 йилдаги 603-сон ВМҚ талабларига мувофиқ бериладиган сейсмиклик бўйича хулоса учун тўлов миқдори 50%га камайтирилади.
Бир турдаги серияли объектлар учун бундай хулосалар тўлов асосида фақат бир марта берилади. Кейинчалик уларни ўхшаш объектлар учун олишнинг ҳожати бўлмайди.
Сейсмик мустаҳкамлик бўйича илмий хулосалар бериш «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига интеграция қилинади.
Автотранспортни рўйхатдан ўтказиш тартибига киритиладиган ўзгартиришлар (20.01.2026 й. 11-сон ВМҚ 2-б. «б» к.б.)
2026 йил 1 февралдан:
- умумий оғирлиги (юки билан) 44 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари, кон, шахта ва карьерларда фойдаланиладиган махсус транспорт воситалари, юридик шахсларга тегишли бўлган йўналишсиз таксилар, «антиквар» автомототранспорт воситалари учун алоҳида сериядаги давлат рақами белгилари жорий этилади;
- ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ вақт ўтган транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланади (улар давлат ҳисобидан чиқарилиши керак).
Шунингдек, автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада мулкдорнинг манзилини кўрсатиш талаби бекор қилинмоқда.
Автомототранспорт воситаларини идоралараро электрон алмашинув орқали давлат рўйхатидан ўтказишда қуйидаги ҳужжатлардан автоматик тарзда фойдаланилади:
- транспорт воситасининг олди-сотди шартномаси;
- «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ томонидан берилган аукцион баённомалари;
- давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситалари учун электрон ҳисоб-маълумотномалар;
- транспорт воситасининг эгаси тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳайдовчилик гувоҳномасига талабгорлар назарияни мустақил равишда ўрганишлари мумкин 
«А» ва «В» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга талабгорлар ҳайдовчиларни тайёрлаш мажбурий дастурининг назарий қисмини мустақил равишда ўрганишлари мумкин бўлади. Бунда:
- улар ўқув курсларини (онлайн ёки офлайн) танлашлари ёки назарий билимларни олиш учун мустақил равишда тайёрланишлари мумкин;
- автотранспорт воситалари ва шаҳар электромобиллари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича давлат ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларда мажбурий ўқув дастурида назарда тутилган амалий машғулотларда тўлиқ иштирок этади;
- амалий тайёргарликдан тўлиқ ўтгандан сўнг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни топширади;
- номзодлар ҳайдовчиликка ўқитиш дастури бўйича амалий тайёргарликни якунлаганлик тўғрисидаги гувоҳномани электрон шаклда олади;
- «А» ва «В» тоифадаги ҳайдовчиларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув гуруҳларини ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади.
Тадбиркорлар қонунчилик янгиликларига ЯИДХП орқали обуна бўлишлари мумкин 
Lex.uz орқали «ақлли тарғибот» шаклидаги «проактив қонунчилик» тамойили жорий этилади. У тадбиркорлик субъектлари ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг soliq.uz тизимидаги шахсий кабинетига уларнинг фаолият турига тааллуқли янги НҲҲ тўғрисидаги маълумотларни юборишни назарда тутади.
Ҳуқуқий тарғибот тизими ҳақида батафсил бу ерда ёзган эдик > > >
Хорижликлар Ўзбекистонда сарфланган ҚҚСни нақд шаклда ҳам олишлари мумкин 
2026 йил 1 февралдан бошлаб чет эл фуқаролари томонидан сотиб олинган товарлар учун тўланган ҚҚС суммасини қайтариш уларнинг хоҳишига кўра Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетишда нақд пулда амалга оширилиши мумкин.
2026 йил 1 февралдан бошлаб жисмоний шахслар:
- ID-картани дастлабки расмийлаштиришда унинг чипига ўрнатилган электрон рақамли имзо сертификатини олади. Бунинг учун алоҳида ҳақ тўлаш назарда тутилмаган;
- бунда «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимида автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилади.
Хавфли қурилиш материалларини утилизация қилишга олиб чиқиш учун масъуллар тасдиқланди 
2026 йил 1 февралдан бошлаб хавфлилиги тегишлича қурилиш ва ишлаб чиқариш объектларида аниқланган қурилиш материалларини муомаладан чиқариш тўғрисида ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган тартибда мажбурий кўрсатма берилган қурилиш материаллари буюртмачилари ва ишлаб чиқарувчилари зиммасига ушбу чиқиндиларни шартнома доирасида қурилиш чиқиндиларини қайта ишлашга ихтисослаштирилган корхоналарга ёки чиқинди полигонларига юбориш мажбурияти юклатилади.
Темир йўл/транспорт чипталари 15% га қимматлашади
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Афросиёб» тезюрар поезди ҳамда «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тезюрар поездларида йўлкира ҳақи 15 фоизга ошганини маълум қилди.
Муҳтож фуқаролар электр энергияси ва газга компенсация олиш учун мурожаат қилишлари мумкин 
Базавий тариф доирасида табиий газ ва электр энергияси нархлари билан базавий тарифдан ошган нархлар ўртасидаги фарқни қоплаш учун қуйидаги тарзда компенсация олишга ариза бериш мумкин бўлади:
- онлайн – «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» тизими ва ЯИДХП орқали;
- офлайн – маҳалладаги ижтимоий ходим орқали.
Ташаббусли лойиҳалар қийматининг ярми давлат томонидан молиялаштирилади 
2026 йил 1 февралдан бошлаб ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасидаги шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.
Лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ташаббускор аҳоли томонидан ихтиёрий равишда молиялаштирилган тақдирда, бундай лойиҳалар тегишли сайлов округларида ғолиб деб топилади. Уларнинг қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.
Эътибор беринг
2026 йил февраль ойидаги муҳим «бухгалтерия саналари»ни ўтказиб юбормаслик учун 2026 йил февраль ойи учун бош бухгалтер режасини кўриб чиқишни унутманг > > >
![]()