Янгиликлар
04.08.25
Янги Сув кодекси тасдиқланди (30.07.2025 й. ЎРҚ-1076-сон). У 3 ой ўтгач – 2025 йил 31 октябрдан кучга киради. 1993 йилги "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонун ўз кучини йўқотади.
01.08.25
Ўзбек тилида қўлланилаётган 40 та хорижий сўз ўзбекча муқобилларига расман алмаштирилди. Уларнинг айримлари бухгалтерларга яхши таниш. Ҳужжатларда янги атамаларни қўллаш шартми? Батафсил – buxgalter.uz шарҳида.
01.08.25
"Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун "Олди-сотди шартномаси бўйича товарни топшириш муддатини бузиш"га оид янги 121-модда билан тўлдирилди.
31.07.25
Август ойида айрим ташкилотлар 2025 йил июль ойи статистикаси бўйича ҳисобот бериши керак. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:
31.07.25
Ҳукумат келгуси уч йил учун фискал стратегияни тасдиқлади. Buxgalter.uz келажакдаги солиқ ўзгаришлари шарҳини тайёрлади:
29.07.25
МҲТЭКМ ва БҲМ оширилмоқда, озиқ-овқат маҳсулотларига мажбурий техник регламентлар ва стандартлар бекор қилинмоқда, эконазорат инспекторлари текширувни дарҳол, олдиндан рўйхатдан ўтказмасдан, баъзи қоидабузарликлар содир бўлганда бошлаш ҳуқуқига эга бўлди...
1 августдан Ўзбекистондаги шу ва бошқа янгиликлар ҳақида батафсил – buxgalter.uz шарҳида.
28.07.25
Янги йилдан бошлаб ТЭФЖМС (транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш) полислари нархи ошади ва суғурта қопламаси кўпаяди. Суғурта бозорида ўзгаришлар, шунингдек, автомобиль эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун янги нормалар қабул қилинди.
24.07.25
Президентнинг 17.07.2025 йилдаги 225-сонли янги қарори билан Мўғулистондан майда шохли моллар импортини қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди. Тафсилотлар - шарҳимизда:
24.07.25
Тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик корхоналарига фойда солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар берилди. Солиқ қўмитаси улар қандай шартлар бажарилганда қўлланилишини эслатиб ўтди. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида.
23.07.25
Президентнинг бизнес вакиллари билан ҳар йилги Очиқ мулоқотига бир ойдан камроқ вақт қолди – амалдорлар унга фаол тайёргарлик кўришмоқда: учрашувлар ўтказиб, тадбиркорларнинг мурожаатларини тўплашмоқда ва таҳлил қилишмоқда. Савдо-саноат палатаси маълумотларига кўра, chamber.uz веб-сайти ва қўнғироқ маркази орқали 2025 йил 22 июль ҳолатига 8 мингдан ортиқ ариза келиб тушган.
Компаниялар кўпинча қандай масалаларни кўтараётганлиги ва мурожаатни қандай юбориш ҳақида buxgalter.uz материалида ўқинг.
22.07.25
Аудиторлар, бухгалтерлар ва солиқ маслаҳатчилари 2025 йил 18 июлда ССП, Солиқ қўмитаси ва бошқа идоралар вакиллари билан очиқ мулоқотга келдилар. Мутахассислар ўткир саволларни айтиш, оғриқли нуқталарни белгилаш ва ечимларни таклиф қилиш имкониятини қўлдан бой бермадилар.
Вuxgalter.uz шарҳида – сўзга чиққанлар томонидан айтилган 12 та тизимли муаммо уларнинг фикрича, бизнеснинг ҳалол, хотиржам ва қонуний ишлашига тўсқинлик қилмоқда. Расмийлар бу таклифларга эътибор қаратишга ваъда беришди.
22.07.25
«Бор гапни очиқ айтаман!» – шундай ният билан аудиторлар, бухгалтерлар ва солиқ маслаҳатчилари 2025 йил 18 июлда ССП, Солиқ қўмитаси ва бошқа идоралар вакиллари билан очиқ мулоқотга келишди. Мутахассислар ўткир саволларни айтиш, оғриқли нуқталарни белгилаш ва ҳақиқий ечимларни таклиф қилиш имкониятини қўлдан бой бермадилар.
Buxgalter.uz шарҳида – сўзга чиққанлар томонидан билдирилган 12 та тизимли муаммо, уларнинг фикрича, бизнеснинг ҳалол, хотиржам ва қонуний ишлашига тўсқинлик қилмоқда. Амалдорлар қулоқ солишга ваъда беришди.
18.07.25
«My3.soliq.uz электрон ҳужжат айланиши» бўлимидаги «Юридик шахснинг айланма солиғи ҳисоботига автоматик ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги мурожаати» хизматининг функционали янгиланди. Энди бу хизмат орқали Ҳисоб-китобнинг 4-иловасига, яъни солиққа тортишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар акс эттирилган қисмига сатрма-сатр ўзгартиришлар киритиш мумкин.
Тўғрисини айтганда, жавоблардан кўра саволлар кўпроқ:
16.07.25
10 августдан бошлаб шакар, шакар-рафинад, гуруч, макарон маҳсулотлари ва тортилган чой учун илгари бириктирилган «дона» ўлчов бирлиги нофаол ҳолатга ўтказилади.
Тафсилотлар - buxgalter.uz сайтида:
15.07.25
Олий суд иқтисодий судлар томонидан «Тўловга лаёқатсизлик тўғрисида»ги Қонун нормаларини қўллашнинг 54 та амалий масаласига аниқлик киритди.
Хусусан, қарздор корхонанинг кредиторлари банкротлик учун овоз берган бўлса ҳам, суд буни рад этиб, санацияни қўллаши мумкин. Тўловга лаёқатсизлик тўғрисидаги ишларни қўзғатишда прокурорнинг иштироки бекор қилинди. Баъзи ҳолларда қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани бериб, зарур ҳужжатларни кейинроқ тақдим этиш мумкин бўлади.
Ушбу ва суд ишини юритишнинг бошқа муҳим аниқлаштирилган қоидалари buxgalter.uz шарҳида келтирилган:
14.07.25
Президентнинг 11.07.2025 йилдаги ПҚ-223-сон қарори билан Савдо-саноат палатаси ҳузурида Солиқ низолари бўйича эксперт кенгаши ташкил этилди. У тадбиркорлар ва солиқ органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилади ҳамда хулосаларни мажбурий тартибда кўриб чиқиш учун солиқ, божхона ва бошқа тегишли давлат органларига юборади.
Солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВА янги тузилманинг ташкил этилиши ҳақида фикр билдирди:
14.07.25
ҚҲТБТда 24 июлга қадар «Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни ижарага бериш ва улардан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ВМҚ лойиҳаси муҳокама қилинмоқда (ID 6607). Ҳужжат тарихий ва маданий объектларни бизнес мақсадлари учун узоқ муддатли ижарага беришни назарда тутади.
Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:
10.07.25
Интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш масалаларини тартибга солувчи НҲҲлар пакети қабул қилинди. Ушбу соҳадаги қоидабузарликлар учун энг кам устав фондининг 1 фоизигача миқдорда жарима солинади. Ўйинчиларнинг шахсий маълумотлари махсус давлат реестрида жамланади. Шунингдек, бозор иштирокчилари учун қўшимча талаблар белгиланди.
Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:
09.07.25
«Мен нафақат бухгалтерия соҳасида ривожланишни, балки янада ўсишни, молиявий директор даражасигача кўтарилишни хоҳлайман, эҳтимол бизнинг мамлакатимизда эмас, балки бошқа жойда ҳам. Эртага нима бўлишини билмайман, лекин мен бу кўникмаларга эга бўлишни истайман»
Елизавета бухгалтерия соҳасига
09.07.25
Asl Belgisi тизимида бир вақтнинг ўзида бир нечта қурилма билан ишлаш учун битта ЭРИдан фойдаланишга чеклов ўрнатилди. Ходимларингиз ўз вазифаларини бажаришлари учун «Ролларни бошқариш» функцияси орқали уларнинг шахсий кабинетга киришини ташкил этишингиз керак.
Батафсил маълумотни buxgalter.uz сайтидан олишингиз мумкин: